• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Telegram’даги канал админи Сергели ҳокимидан таъмирталаб кўчада интервью беришни сўради. Ҳоким бунга рози бўлди, аммо админни тополмади

    Telegram’даги «Компраматузб» каналида Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровга мурожаат йўлланиб, «Ҳурматли ҳоким, кеча юриб интервью берганингизда равон йўлдан юрган эдингиз, мана шу кўчада ҳам интервью берсангиз», дейилди. Бу чиқишга жавоб берган Элбек Шукуров жонли эфир қилиб, канал админига суҳбатга тайёрлигини, ким у билан таъмирталаб кўчада суҳбатлашмоқчи бўлса, унга алоқага чиқишини сўради. Бу ҳақда ҳоким Facebook’даги жонли эфирида гапирди.

    Маълум бўлишича, Telegram мессенжеридаги «Компраматузб» каналида Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровга хайрли кун тиланиб, туманнинг «Хонободтепа» маҳалласи Якубова 3-тор кўчасида таъмирталаб йўллар борлиги айтилиб, ҳокимдан айнан шу кўчаларда интервью бериш сўралган.

    Бу «Хонободтепа» маҳалласи. Шу кўчада интервью берсангиз, деб сўрашибди. Тўғриси, мен интервью беришим учун мендан интервью оладиган одам бўлиши керак-да, интервью оладиган одам бўлмагач, шу тарзда жонли эфир қилиб, саволларга жавоб бермоқчиман, — дейди Telegram’даги танқидий постга онлайн жавоб қилган ҳоким.
    Туман ҳокими анчадан бери жонли эфир қилмаганини, куз-қиш мавсуми қийинчиликлар билан ўтаётгани, шунингдек, аҳолида кўплаб саволлар туғилиб қолгани учун яна жонли эфирларини бошлашини билдирган.
    Бугун эрталаб жудаям хурсанд бўлдим. Telegram’даги «Компраматузб» канали ташаббус билан чиқиб, менга ёрдам беришга чоғланибди. Каналда туман ҳудудидаги муаммолар кўрсатилаётгани учун канал админига ташаккур изҳор қиламан. Каналда 120 минг нафарга яқин кузатувчи бор ва, ўйлайманки, бу кузатувчилар орасида сергелиликлар ҳам кўп. Шу пайтгача кўплаб оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиб келганмиз. Эндиликда «Компраматузб» канали билан ҳам ҳамкорлик қилиб, камчиликларни кўриб, кузатиб борсак, уни тўғрилашимиз осон бўлади. Бу менга катта ёрдам бўлади, — дейди у.
    Ҳоким тумандаги маҳалланинг аҳволи ҳақида қўшимча маълумотлар ва масъуллар изоҳи керак бўлса, тайёрлигини айтиб, «Компраматузб» канали ботига жавоб юборганини, аммо канал админи у билан боғланмаганини айтмоқда.
    Telegram ботларингизга ўзимнинг 24 соат ишлаб турадиган шахсий телефон рақамим, Telegram манзилларим ҳақида ахборот қолдирдим. Ҳар қандай саволга, суҳбатга ҳам тайёрлигимни билдираман. Аммо сизлардан жавоб бўлмади. Балки техник муаммолар бордир. Тан оламиз, Сергели тумани идеал туман эмас, ўзига яраша муаммолари бор. Бу мурожаатдан сўнг яна мурожаатлар кўпайиши тайин. Барча мурожаатлар жойлаб бориладиган бўлса, каналда фақат Сергели тумани ҳақида маълумотлар чиқа бошлайди. Шу сабаб қўшимча саволлар ва яна муаммолар бўлса, жавоб беришга тайёрман. Менга жавоб келмагач, жонли эфирга чиқиб, барча саволларга жавоб беришга жазм қилдим, — дейди туман ҳокими.
    Элбек Шукуров Telegram’даги чиқишга жавоб берар экан, «Хонободтепа» маҳалласининг фақатгина Якубова 3-тор кўчаси эмас, аксарият кўчалари мана шунақа абгор аҳволдалигини ҳам тан олган.
    Сергели туманига Тошкент вилоятидан 13 та маҳалла ўтган бўлиб, шу маҳаллаларнинг бири «Хонободтепа» маҳалласи ҳисобланди. 13 та маҳалланинг 11 тасида асфальтлаштириш ишлари олиб борилган. Кўплаб кўчалари таъмирланган. Жумладан, «Хонободтепа» маҳалласидаги кўчаларда ҳам таъмирлаш ишлари бўлган. Фақатгина сув ўтказилиши керак бўлган кўчалар асфальтлаштирилмаган, шағал тўкиб қўйилган. Сабаби аҳолининг кўпчилиги сув ўтказиш ишлари якунланганидан сўнг асфальтлаштириш лозимлигини сўраган. Шунга жавобан таъмирлаш ишлари тўхтатилган. Ўзим ҳам шу фикрдаман. Боиси сув ўтказиш ишлари бўлса, яна қазилади ва асфальт хоҳлайсизми йўқми, чўкади, бузилади. Бироқ бу кўчаларни асфальт қилиш учун ажратилган пуллар турибди. Тендер ўтказилиб, пудратчи ҳам аниқланган. Вақти-соати билан бу кўчаларни ҳам таъмирлаб, асфальтлаштириш ишларини амалга оширамиз, — дейди туман ҳокими.
    Ҳоким, шунингдек, канал админига яна бир бор мурожаат қилиб, унга алоқага чиқилса, аҳоли муаммолари юборилса, аҳоли муаммоларини ечиш янаям осон бўлишини, иш тез битишини айтган.
    Сиз кунига ўнлаб мурожаатни эълон қилсангиз, ахборот хизматим жавоб беришга улгурмаслиги мумкин. Шу сабаб агар алоқага чиқилмаса шу тарзда, яъни жонли эфирга чиқиб барча саволларга жавоб беришга тайёрман. Биз бундан олдин ҳам кўпчилик журналист ва блогерларнинг саволларига, бизга юборган мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериб келганмиз, — дейди Элбек Шукуров.

    Мавзуга доир: 

    • «Журналист-блогерлар доимо ҳақ, улар умуман нотўғри гапирмайди дейиш хато» — Сергели ҳокими Элбек Шукуров
    • «Президент ҳам ҳудуд учун меҳмон-да». Сергели ҳокими давлат раҳбари ташрифидан аввалги тайёргарликларга изоҳ берди
    • «Жаҳонгир ака билан ишлаш бошқа раҳбарларга нисбатан жудаям осон» — Сергели ҳокими Ортиқхўжаев ҳақида
    • «Ҳокимлар пулни еб кетди дейишади, ишонинг, президент яратган тизимда бунинг имкони йўқ» — Сергели ҳокими

    05.01.2023, 16:14   Изоҳ (0)   22326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги корхона цехида ёнғин юз берди (видео)

    05.01.2023, 16:01

    «Бу динимизга мутлақо зид». Фатво маркази Умрадан қайтган аёл оёғи остига ёш бола ётқизилганига муносабат билдирди

    05.01.2023, 15:52

    Ўзбекистонда қарийб 11 минг нафар аёл кураш спорти билан шуғулланмоқда

    05.01.2023, 15:22

    Хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотларни сертификатлаш органини тайинлаш ваколати Вазирлар Маҳкамасига берилмоқда

    05.01.2023, 15:06

    Сирдарёда газ таъминоти масъул ходими пора билан қўлга тушди

    05.01.2023, 14:46

    Тошкент вилоятида «Док-1 Макс»дан икки ёшли бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    05.01.2023, 13:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.