Тошкентнинг Бектемир туманида жойлашган корхона цехида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 5 январь куни соат 14:40 да «Ҳусайн Бойқаро» МФЙ Ҳусайн Бойқаро кўчасида жойлашган корхоналарнинг биридаги цехда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ва соат 14:57 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 35 квадрат метр майдонида пенополистирол маҳсулот чиқиндилари ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)