Сирдарё туманида газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда аниқланишича, фуқаро М.Р. ижарада яшаётган хонадонида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 6,3 миллион сўм зарар етказган. «Сирдарётумангаз» газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи М.К. эса ҳолат бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 1 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)