• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сеулни эгаллаган КХДР қўшинлари, «Йил одами»га айланган Сталин ва дунёдаги энг баланд иншоот — Бурж-Халифанинг очилиши. Кун хронологиясида 4 январь

    4 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан КХДР қўшинлари томонидан Сеулнинг эгалланиши, «Йил одами»га айланган Сталин ҳамда дунёдаги энг баланд иншоот — Бурж-Халифанинг фойдаланишга топширилишига оид фактлар ўрин олган.

    Сеулни эгаллаган КХДР қўшинлари

    1951 йил 4 январь куни КХДР қўшинлари Хитой кўнгиллилари қўллаб-қувватлови остида Сеулни қайта қўлга киритган эди. Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги қуролли можаро сабаблари маълум, аммо биринчи босқичдаги жараёнлар ҳақида маълумот кам. Бир тарафдан АҚШ, иккинчи томондан СССР ва Хитой уруши сифатида қаралган можаро уч йил давом этиб, кўплаб қурбонларни юзага келтирган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Иккинчи жаҳон уруши якунланишидан бир ой олдин Япониянинг таслим бўлиши равшанлашгач, АҚШ ва СССР Корея яриморолини 38-параллел бўйича бўлиб ташлашга келишиб олади. Аввалига ушбу қарор вақтинча сифатида қаралган, аммо Гитлерга қарши коалиция иштирокчилари ўртасидаги келишмовчилик кейинчалик уларнинг бирлашишига йўл қўймаган.

    Аслида Корея яриморолининг ҳам шимолий, ҳам жанубий қисмларида милитаристик кайфият ва мамлакатни бирлаштириш истаги йил сайин кучайиб борган. Пхеньян ҳам, Сеул ҳам руҳан урушга тайёрланган: иккала давлат конституциясида ҳам ҳукуматларнинг мақсади бутун яриморол ҳудудида ўз ҳокимиятини кенгайтириш экани белгиланган.

    1950 йил май ойига келиб СССР, Хитой ва КХДР ўртасида ҳарбий иттифоқ тузилади, уларнинг раҳбарияти Корея яриморолини ҳарбий йўл билан бирлаштириш режасини илгари суради. Шимолий кореялик ёзувчи Вон Чхун Гукнинг айтишича, уруш 1950 йил 25 июнда эмас, балки «анча олдин бошланган». Ёзувчига кўра, 1947 ва 1948 йилларда АҚШ Шимолий Кореяга босқинлар уюштириб турган. У Америка қўшинларининг 38-параллелдаги қуролли провокацияси ва босқинларига оид статистикани келтирган. Вон Чхун Гукнинг таъкидлашича, 2617 та провокация ва 1060 та босқин амалга оширилган бўлиб, уларда жами 67 398 та инсон иштирок этган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    1950 йилнинг олти ойида, яъни можаро расман бошланган санага қадар 1147 та қуролли провокация қайд этилган. Тадқиқотчининг фикрича, америкаликлар «Шимол ва Жануб аҳолисининг кайфиятини бузишга ва улар орасига ишончсизлик ҳамда душманлик уруғини экишга ҳаракат қилган».

    Жанубий кореялик тарихчи Ли Ги Бекнинг ёзишича, КХДР мунтазам равишда қуролли кучларини ошириб боргани боис анча кучли ва яхши армияга эга бўлган. Муаллифга ишониладиган бўлса, 38-параллелдаги дастлабки отишмалар вақтида Шимолнинг 10 та пиёда, битта танк ва битта авиация дивизияси бўлган. Жанубий Корея президенти Ли Син Маннинг жанговар баёнотларига қарамай, мамлакатда саккизтагина шу каби дивизия шакллантирилганди. Жанубий Корея армиясининг таъминоти ҳам жуда ёмон бўлган: пиёдаларнинг танклари йўқ эди, авиациясида эса 20 та ўқув самолёти ва битта қирувчиси бўлган, холос.

    Уруш 1950 йил 25 июнда соат 04:00 да бошланган. Совет ва Шимолий Корея тарихчиларига кўра, ҳужумни жанубликлар бошлаган. Жанубий Корея, Ғарб ва замонавий Россия нуқтаи назаридан эса урушни КХДР бошлаб берган.

    Эртаси куни, 26 июнда КХДР етакчиси Ким Ир Сен ўз халқига радио орқали мурожаат қилиб, уруш масъулиятини «хиёнаткор Ли Син Минга юклаган». У кампаниянинг мақсади «бирлашиш, озодлик, мустақиллик ва демократизация» эканини айтган. Шимолликларнинг ҳаракати шу қадар жадал кетганки, улар 28 июнда Сеулни эгаллаган. КХДР ҳарбий раҳбарияти жануб томон ҳар куни 10 километр ҳаракатланиш ва 50 кунда операцияни якунлашни режа қилган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Аммо вазиятга америкаликларнинг аралашуви режаларни ўзгартириб юборган. Вашингтон тезда ҳаракат қилишга мажбур бўлган. Жанговар ҳаракатлар бошланган кун АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашини чақириб, тинчликпарвар операцияни ўтказишга мандат олган. Америка резолютаси тўққизта «ҳа» овози билан қабул қилинган. СССРнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вакили Яков Малик овоз бериш жараёнларига бойкот эълон қилгани боис унга вето қўя олмаган. Натижада яриморолга «ҳаворанг каскалилар» контингентини юборишга қарор қилинган. БМТнинг Кореядаги кучларидан АҚШдан ташқари, Буюк Британия, Канада, Австралия, Филиппин ва яна 11 та давлат ҳарбийлари ўрин олган. Бу вертолётлар қўлланган тарихдаги биринчи катта уруш эди. Америкаликлар улардан оммавий фойдаланган.

    БМТ қўшинлари урушга катта таъсир кўрсатган. 28 сентябрда улар Сеулни қайтариб олган, 19 октябрда Пхеньянга кирган ва Корея—Хитой чегарасининг шимоли томон ҳаракатланган. Қудратли Хитой гуруҳининг ҳужуми остида БМТ қўшинлари чекинишга мажбур бўлган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    4 декабрда уларнинг Пхеньянни, 24 декабрда — Хиннамни, 1951 йил 4 январда — Сеулни ташлаб кетишига тўғри келади. Март ойига келиб КХДР душманлари яна Жанубий Корея пойтахтини қайтариб олиб, 38-параллелга ўтишга эришади. Апрель ўрталарида БМТ қўшинлари сони 230 минг кишига етган. БМТнинг Кореядаги қўшинлари асосини ташкил этган АҚШ армияси ихтиёрида 1000 га яқин танк ва 1600 самолёт бор эди. 1951 йил 23 июнь куни СССР БМТга ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни киритган. Дастлабки тинчлик музокаралари бошланган. Генерал Макартур БМТ кучларининг бош қўмондонлиги лавозимидан четлатилгач, АҚШнинг Кореядаги сиёсати ўзгарган. 1951 йил июнда фронт асосан 38-параллелга жойлашган.

    «Йил одами»га айланган Сталин

    1943 йил 4 январь куни Time журнали муқовасига Сталин сурати туширилган ҳолда чиққан эди. Дунёга машҳур нашр Сталинни «Йил одами» деб топган. Ушбу ном дунёдаги ҳал қилувчи воқеаларга таъсир кўрсатган ёрқин шахсларга берилади. Таҳририят фикрича, Иккинчи жаҳон урушидаги 1942 йилда эришилган муваффақиятлар ортида Сталин турган.

    Фото: Time

    Фото: Time

    Умуман олганда, бу Сталиннинг Time журналида иккинчи марта пайдо бўлиши эди. Илк бор — 1939 йилда Молотов-Риббентроп пакти имзоланганида унда Сталин салбий қиёфада тасвирланган. Time журнали бунга сабаб қилиб Сталин Европадаги кучлар тақсимотини буткул ўзгартириб юборганини кўрсатган. Ва ўшанда Сталин салбий қаҳрамон сифатида тарихга кириши мумкинлиги ҳақида ёзган. Нацистлар ва болшевиклар иттифоқи бутун Европани қўрқувга солганди.

    Аммо Иккинчи жаҳон уруши бошлангач ва СССР фашистлар ҳужумига учрагач, журнал қарашлари кескин ўзгарган. Шундан сўнг, Америка журнали совет армияси, халқи ва Сталин ҳақидаги мақолаларни ижобий қарашларда ифода этишга киришган.

    Совет армиясининг 1942 йилдаги муваффақияти журналистлар ҳайратига сабаб бўлган. Улар Сталинни «чўрткесар йигит» дея таърифлаб, унинг Сталинград жангидаги муваффақиятини эътироф этган. Ушбу жанг урушнинг боришини тубдан ўзгартириб юборганди — шундан бошлаб немислар ҳимояланишга мажбур бўлган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Time’нинг ёзишича, 1941 йилда Сталин деярли имконсиз юмушни уддалаган — оғир вазиятда Гитлерни Москвадан чекинтирган. Аммо «1942 йилда Сталин янада кўпроқ натижага эришган. У иккинчи марта Гитлерни барча муваффақиятлари мевасидан маҳрум этган».

    Ушбу номга лойиқ кўрилиш нимани англатади?

    Time журнали «Йил одами»ни танлашда нималар инобатга олиниши ҳақида биринчи марта 2007 йилда батафсил маълумот берган. Ўшанда журнал муқовасидан Владимир Путин ўрин олганди.

    Time’нинг бош муҳаррири Ричард Штенгел таҳририят ўз фикридан келиб чиқиб, «Йил одами»ни танлашини айтган. «Йил одами» — бу дунёнинг айни вақтда берган баҳоси. Ушбу ном — танланган инсон маъқулланишини билдирмайди. Аммо у етакчилик ва сайёрадаги ҳаётга таъсир кўрсатаётганларга берилади.

    Нима бўлганда ҳам, қарийб 100 йиллик тарихга эга «Йил одами» номинацияси бутун дунёда машҳурликка эга. Йирик ОАВлар бу инсон ҳақида ёзиб, уни кенг муҳокама қилади.

    Сталин ва Путиндан ташқари, руслар орасида «Йил одами» номига эга чиққан бошқа етакчилар ҳам бор. Масалан, 1957 йилда Никита Хрушчёв — у «Кариб инқирози» муаммосини ҳал этган ва ядровий уруш бошланишига йўл қўймаганди. 1983 йилда эса Юрий Андропов бу номни Рейген билан бўлишган — Time икки давлат етакчиси бир-бири билан келишиб олганидан ҳайратга тушганди. Шунингдек, Михаил Горбачёв ҳам икки марта — 1987 ва 1989 йилларда «Йил одами» бўлган.

    Фойдаланишга топширилган дунёдаги энг баланд иншоот — Бурж-Халифа

    Инсонлар узоқ замонлардан бери осмонўпар биноларни қуришга қизиқади, бунга Бобил минораларини ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Бугунги кунда дунёдаги энг баланд минора — бу 2010 йилнинг 4 январь куни фойдаланишга топширилган Дубайдаги Бурж-Халифа осмонўпар биносидир. Ушбу кўп функционалли минора энг замонавий инновацион ихтироларни ўзида мужассам этган. Олти йил ичида бундай улкан иншоот қандай қилиб қурилган? Бурж-Халифа ичида нималар бор? У неча қаватдан иборат? Қуйида шу саволларга жавоб берамиз.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Бурж-Халифа биноси — ҳақиқий вертикал шаҳар бўлиб, бир вақтнинг ўзида унинг ичига 35 мингга яқин одам сиғади. Дунёдаги энг баланд иншоотни лойиҳалашда муҳандислар олдинлари фақат назарий жиҳатдан мавжуд кўплаб муаммоларга дуч келган. Энг аввало, муҳандислар олдига асосий мақсад қўйилган — баландлик борасида Бурж-Халифа билан рақобатлаша оладиган бирор бино бўлмаслиги лозим. Шундан келиб чиқиб, 35 қават қисми қуриб бўлинган вақтда лойиҳага ўзгартириш киритилган. Гап шундаки, қурилиш буюртмачиларига 700 метрдан ортиқроқ баландликка эга бино қурилиши мумкинлиги тўғрисида гап-сўзлар етиб келган, шу боисдан улар Бурж-Халифани 800 метрга етказишга қарор қилган. Натижада бинонинг баландлиги денгиз сатҳидан 828 метрга етган.

    Бурж-Халифа саҳро ҳудудида — тупроқ қатлами анча мўрт ҳудудда жойлашган бўлишига қарамай, бинонинг асоси жуда мустаҳкам. Тупроқнинг ўзига хосликлари инобатга олинган ҳолда, муҳандислар узунлиги 45 метр, диаметри 1,5 метрли осма қозиқлардан фойдаланган. Уларнинг сони жами 200 дона бўлиб, қозиқлар тахминан 0,5 миллион тоннали бино вазнини кўтариб туради. Қозиқларни ўрнатиш осон кечмаган, бурғу чиқариб олиниши билан чуқурлик деворлари кўчиб кетаверган. Бунинг олдини олиш учун эса шахталар ўзига хос полимер қатрон билан тўлдирилган.

    Бурж-Халифа минораси ўзининг баландлигига қарамай, анча барқарор шаклга эга. Унинг структураси «кучайтирилган ядро» деб аталади. Бу дунёдаги энг баланд минора бир-бирини қўллаб-қувватловчи бир нечта бинолардан иборат эканини билдиради. Уларнинг ҳар бири алоҳида каркас ва қўшимча устунларга эга. Баланд минораларнинг асосий душмани ҳисобланган шамол юкламаларидан қутулишга меъморий ечимлар ёрдам берган. улар ёрдамида кучли шамол оқими бўлиб юборилиб, жиддий зарар етказмайди. Бурж-Халифанинг умумий дизайни Дубай саҳросида ўсадиган гул геометриясидан илҳомланилган.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Бино 162 қаватдан иборат бўлиб, уларнинг 46 таси техник бинолар ҳисобланади. Бу қадар улкан бўлишига қарамай, Бурж-Халифа рекорд даражада қисқа муддатда қурилган. Бунга «сакровчи шакллар» технологияси ёрдамида эришилган. Қаватлар орасидаги пўлат каркаслар ерда йиғилган, кейин эса керакли баландликка кўтарилиб, махсус шаклга киритилган ва устига бетон қуйилган. Бетон қотгач, шакл гидравлик қурилмалар ёрдамида кўтарилган, бетон блок эса жойида қолган. Бетон керакли баландликка махсус насос тизимлари ёрдамида чиқарилган. Ҳаво ҳароратининг юқорилиги сабаб қуйиш ишлари фақат тунда амалга оширилган, аралашмага эса муз қўшилган.

    Дунёдаги энг баланд минора — ҳақиқий инновация маркази ҳисобланади. Бурж-Халифанинг барча тизимлари — электр таъминоти, вибрация датчиклари, кондицонерлари ва ҳоказо — ягона бошқарув марказига уланган бўлиб, у ердан доимий назорат қилинади ва зарурат туғилганида созланади. Бундан ташқари, ёнғинга қарши кучли хавфсизлик тизимидан қўшимча тўққизда ёнғиндан ҳимояланиш жойлари ўрин олган — улар икки соат давомида оловга бардош бера олади.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Бурж-Халифанинг ташқи деворлари махсус икки қаватли шиша панеллардан иборат бўлиб, ичкаридаги иқлимнинг  сақланишига ёрдам беради. Биринчи қатлам юпқа металл билан қопланган ва қуёшдан ҳимоя қилувчи крем хусусиятига эга, қуёшнинг иссиқлик нурларини қайтаради. Иккинчи қатлам кумуш билан қоплангани боис инфрақизил нурларни ўтказмайди.

    Дунёдаги энг баланд иншоот — кўплаб офислар, савдо майдончалари, турар жой бинолари ва Giorgio Armani меҳмонхонасидан иборат универсал комплексдир. Бинода 57 лифт, 124-қаватда эса томоша майдончаси бор. Бино атрофи боғлар, сув ҳавзалари ва пиёдалар учун булварлар билан қопланган.

    Фото: Flickr

    Фото: Flickr

    Баландлиги 800 метрдан ошадиган Бурж-Халифа лойиҳаси бюджети 1,5 миллиард доллардан ошади.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Жанна д’Аркнинг 10 минг ливрга сотилиши, муҳандислар хатоси билан Иркуцкда юз берган авиаҳалокат ва «дуче»га айланган диктатор Муссолини. Кун хронологиясида 3 январь

    04.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   63568
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Киев томонидан таклиф этилган «тинчлик саммити» билан шуғулланмаётганини маълум қилди

    04.01.2023, 09:25

    Макеевкада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони 89 кишига етди — Россия Мудофаа вазирлиги

    04.01.2023, 09:09

    РСФСР Олий Кенгашининг сўнгги раиси вафот этди

    04.01.2023, 08:54

    Россия Қримга ядровий қурол ташувчиларини жойлаштирди — Украина разведкаси

    03.01.2023, 23:43

    Қирғизистонда Россия маблағлари ҳисобидан рус тилида ўқитадиган мактаблар қурилади

    03.01.2023, 23:28

    Британия Эрон Ислом инқилоби қўриқчилар корпусини террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи

    03.01.2023, 23:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.