РСФСР (Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси) Олий Кенгашининг сўнгги раиси Руслан Хасбулатов 3 январь куни Москва вилоятида 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Маълум қилинишича, сиёсатчининг дафн маросими Чеченистонда бўлиб ўтади. Аниқ санаси маълум қилинмаган.
Руслан Хасбулатов 1942 йилда Грознийда туғилган. 1965 йилда Москва давлат университетини тамомлаган, 1980 йилда иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1990 йил март ойида Руслан Хасбулатов РСФСР халқ депутати этиб сайланган. 1990 йил 5 июнда у РСФСР Олий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
1991 йил 19 октябрда Хасбулатов Россия Федерацияси Олий Кенгашининг раиси лавозимини эгаллади. 1994 йилдан буён у Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Жаҳон иқтисодиёти кафедраси мудири бўлган.
Изоҳ (0)