• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сироп ҳақида эшитиб, вазиятни билганимизда жияним шифохонада эди» — «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланиб, вафот этган 1,5 ёшли боланинг аммаси

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги «Нурли келажак» маҳалласида яшовчи 1,5 ёшли бола «Док-1 Макс» дори воситаси сабаб қурбон бўлгани хабар берилганди. «Дарё» мухбири марҳум боланинг яқинлари билан суҳбатлашиб, бола сиропни қачондан бери истеъмол қилгани билан қизиқди.

    Журналист билан суҳбатда ўзини вафот этган боланинг аммаси Шаҳноза Нафасова дея таништирган аёл дорини қишлоқдаги шифокор тавсиясига кўра сотиб олишганини айтди.

    Шифокор тавсиясига биноан ўша дори сотиб олинганди. «Дўхтир» ҳам қаердан билибди дейсиз, уям билмаган-да. Укам 16 декабрь куни туман марказидаги дорихонадан шу сиропни сотиб олган. Ўша куни кечқурун жиянимга бера бошлагандик. Жиянимда оз-оз йўтал бор эди. Ҳали ёш, укол қилмасдан сироп ичира қолайлик деган тўхтамга келиб, сиропни ичиргандик-да, — дейди вафот этган боланинг аммаси.
    Маълум бўлишича, 1,5 ёшли бола «Док-1 Макс» сиропини 16 декабрь куни кечки пайтдан бошлаб истеъмол қила бошлаган, 26 декабрь куни аҳволи ёмонлашиб, туман шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган.
    Отам-онам ўша куни жиянимни туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борган. Шифокорлар болани кўриб, даво муолажаларини қилгач, аҳволи яхшимаслигини, шу сабаб уни Қарши шаҳрига олиб бориб кўрсатишлари кераклигини айтган, — дейди боланинг яқини.
    Шундан сўнг бола дастлаб вилоят болалар шифохонасига, улар қабул қилмагач, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қарши филиалига олиб борилган.
    Тез ёрдам маркази ҳам беморни қабул қилмай, уни Тошкентга олиб бориш кераклигини айтган. Болани пойтахтга олиб кетаётган пайтда тез тиббий ёрдам ходимлари болани қайтариб олиб келишини сўраган. Биз жияним ушбу доридан заҳарланганини Қаршидаги текширувлар натижасида билдик. Биз грипп аломатлари деб ўйлагандик. Шифокорлар қандай дори ичиргансизлар расмини ташланглар деб айтишгач, расмини ташладик. Шифокорлар ўша дори буйрак ва жигарга кучли зарар етказганини айтган. Ушбу дорини қабул қилиш тақиқлангани ҳақидаги хабарларни жияним дорини ичиб бўлганидан кейин эшитдик. У пайтда анча кеч бўлганди, — дейди боланинг аммаси Шаҳноза Нафасова.
    Эслатиб ўтамиз, мазкур сиропни истеъмол қилиш ортидан Самарқандда 18 нафар, Тошкент ва Қашқадарёда бир нафардан, жами 20 нафар бола вафот этгани маълум бўлганди. Сўнгра «Док-1 Макс» дорисининг хавфи хусусида жамоатчилик ҳамда вазирликка хабар берган бош шифокор бошчилигидаги тиббиёт ходимлари ишдан олингани хабар берилди. Масъуллар эса бош шифокорнинг ишдан олинишига айнан бу сабаб эмаслигини билдирди.

    Кўп ўтмай Ҳиндистонда мазкур сиропни ишлаб чиқарувчи компанияга жиноят иши қўзғатилиб, мазкур сиропни ишлаб чиқариш тўхтатилди. Кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Док-1 Макс» сиропи таркибида заҳарли моддалар аниқланганини, самарқандлик шифокорлар бу ҳақда вазирликни ўз вақтида хабардор қилмаганини айтиб чиқди. Мазкур воқеалардан сўнг Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди. Куни кеча ҳам Фарғонада уч ёшли бола мазкур сиропдан заҳарлангани очиқланди.

    03.01.2023, 22:44   Изоҳ (0)   17990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстонлиқ йўлида юзага келган тирбандлик бартараф этилди

    03.01.2023, 22:21

    Самарқандда ҳайдовчи Янги йил кечаси машинада дрифт қилди (видео)

    03.01.2023, 21:37

    Ўзбекистон 11 ойда қарийб 600 та юк автомобили экспорт қилди

    03.01.2023, 19:59

    АҚШ элчихонаси мамлакатга Мексика орқали кириш масаласига изоҳ берди

    03.01.2023, 18:32

    Қашқадарёда салкам 20 гектар пахта терилмай қолиб кетгани айтилганди. Ҳокимлик мазкур пахта кластерга тегишли эканини билдирди

    03.01.2023, 17:56

    Навоийда ЙПХ ходимларини уриб, ҳақоратлаган «ҳимоячи» аёлга жазо тайинланди

    03.01.2023, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.