Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида жойлашган дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда ноқулай об-ҳаво сабаб юзага келган тирбандликлар бартараф этилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, қор ёғишда давом этмоқда. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ ходимлари хизмат олиб боришмоқда.
«Агарда зарурат бўлмаса ҳайдовчиларга мазкур йўлда тунги вақтда ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз.
Зарурат билан ҳаракатланган вақтда эҳтиёткор бўлишларини ва белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)