Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида салкам 20 гектар ер майдонидаги пахта терилмай қолгани, увол бўлгани хабар берилди. «Дарё» сўровига жавобан туман ҳокимлиги мазкур пахта пахтачилик кластерига тегишли эканини, увол бўлмаслигини билдирди.
Ушбу видеода кўрсатилган пахта далалари туманнинг «Амир Темур» ҳудудида жойлашган ЭМГ Интер Investment хорижий корхонасига тегишли бўлган дала ҳисобланади. Хорижий корхона томонидан 2022 йил 30 декабрь кунига қадар ҳам далаларда пахта терими амалга оширилган. Байрам кунлари муносабати билан теримни ташкил этиш имконияти бўлмаган. Шунингдек, хорижий корхона пахта етиштиришда ўз илмий қарашларига асосланиб иш юритади. Хорижий корхона иш юритувчиси даладаги пахта 4 январь кунидан бошлаб терилишини, терим ишлари давом этишини маълум қилди, — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Изоҳ (0)