Самарқанд шаҳрида 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Mercedes-Benz ҳайдовчиси машинасида дрифт қилди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, соат тунги 01:00 да қора рангли машина эгаси 1987 йилда туғилган Р.К. байрамга йиғилган одамларни ўзига қаратиш мақсадида дрифт қилиб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ Самарқанд шаҳар судига юборилиб, машина жарима майдончига жойлаштирилган.
ЙҲХБнинг қўшимча қилишича, ижтимоий тармоқларда «Самарқанд шаҳрида оммавий норозилик намойиши бўлмоқда» номи билан тарқалган хабар ва маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Мавзуга доир: Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида дрифт қилган Mercedes-Benz ҳайдовчисига чора кўрилди
Изоҳ (0)