Мьянма суди собиқ давлат маслаҳатчиси ва мухолифатдаги «Демократия учун миллий лига» партияси раҳбари Аун Сан Су Чжини коррупцияга оид бешта жиноятда айбланиб, жами етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Myanmar Now нашри хабар бермоқда.
Аун Сан Су Чжига нисбатан жами 19 та жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда уларнинг сўнгги бештаси бўйича ҳукм эълон қилинган, дея аниқлик киритади портал. Жами моддалар бўйича сиёсатчи аёл 200 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди, деб қайд этди Myanmar Now.
Ноябрь ойида Мьянма ҳарбийлари мамлакат миллий куни муносабати билан 6000 кишини, жумладан Аун Сан Су Чини афв этган эди. Ўшанда у 14 та иш бўйича 26 йиллик қамоқда эди.
Сиёсатчининг адвокатлари янги ҳукмлар юзасидан апелляция бериш ниятида. Ҳимоя томони аввалги барча ишлар бўйича қарорларга эътироз билдиришга уринган, бироқ шикоятлар рад этилган, деб ёзади портал.
Аун Сан Су Чжи 1991 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган. 2016 йилдан 2021 йилгача у Мьянма Давлат маслаҳатчиси ва ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган. Ўтган йилнинг февраль ойида мамлакатда давлат тўнтариши содир бўлиб, ҳукумат ҳарбийлар назоратига ўтди.
Изоҳ (0)