• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Саакашвили оғир металлар билан заҳарланган, бу ногиронликка ва ўлимга олиб келиши мумкин» — токсиколог шифокор

    Америкалик токсиколог Дэвид Смит Тбилиси судида кўрсатмалар берди, у ерда Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг соғлиғи ёмонлашгани туфайли, унга нисбатан ҳукмни кечиктириш ҳақидаги мурожаат муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда «Грузия-Онлайн» хабар бермоқда.

    Фото: Грузия Жазони ижро этиш махсус хизмати

    Фото: Грузия Жазони ижро этиш махсус хизмати

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, Саакашвили оғир металлар билан заҳарланган. Унинг айтишича, мияга, хусусан, оқ моддага зарар етиши натижасида кучайиб борувчи деменсия келиб чиққан.

    «Менинг фикримча, у турли металлар билан, шу жумладан, симоб, мишяк ва барий билан заҳарланган, улар етарлича жиддий токсик эффектга эга. Оғир металларнинг бундай турлари муайян вақт оралиғидан кейин организмдан чиқиб кетади ва мана шу жараёнда улар турли органларни заҳарлайди. Натижада унинг бош миясига зарар етган», — деди Смит.

    Шифокор қайд этишича, собиқ президентда периферик невропатия (бош миядан ташқаридаги асабларнинг зарарланишини) ва мушаклар атрофияси кузатилмоқда. Шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизими, жигар, юрак ва буйрак каби органларга ҳам зарар етган.

    Токисколог огоҳлантиришича, Саакашвилининг қонидаги оғир металлар ногиронликка ва ўлимга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мутахассиснинг сўзларига кўра, собиқ президент Тбилисидаги клиникада муносиб даволанаётгани йўқ. Смит Грузияда ихтисослаштирилган муолажалар олиш мумкин бўлган тиббий муассаса йўқлигини таъкидлади. Шу сабабли Саакашвили олий квалификацияга эга клиникага ўтказилиши керак, бундай муассасалар, масалан, АҚШда бор, деди у.

    Грузиянинг собиқ президенти қамоқхонада икки марта очлик эълон қилиш акцияси туфайли соғлиғи ёмонлашгани учун 2022 йил май ойи ўрталаридан буён Тбилисидаги «Вивамед» клиникасида ётибди. Михаил Саакашвили деразалари панжарали палатада ва қуролланган қўриқчилар назоратида сақланмоқда.

    Ноябрь ойи ўрталарида Саакашвилининг адвокатлари сиёсатчининг аҳволи ёмонлашгани, жумладан, ўнг қўли атрофияга учрагани ҳақида хабар берганди. Бунгача шифокорлар унинг 35 дан ортиқ касаллик, жумладан, ақлий заифлик ва силга чалингани ҳақида гумон қилаётгани айтилганди.

    Сиёсатчининг онаси Гиули Аласания тиббий ҳисобот натижаларига таяниб, 19 ноябрь куни Саакашвилининг танасида оғир металлар, жумладан симоб, бор ва таллий излари топилганини маълум қилган.

    Собиқ президент 2021 йил 1 октябрда Грузияда ҳибсга олинган, унга нисбатан бир қанча жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сиёсатчи банкир Сандро Гиргвлиани ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши ишлари бўйича сиртдан судланган. Биринчи ҳолатда Саакашвили уч йилга, иккинчисида олти йилга озодликдан маҳрум этилган.

    Бундан ташқари, у 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиб юбориш, «Имеди» телекомпаниясининг погроми ва давлат бюджети маблағларини ўғирлаш ишларида айбланувчи деб топилган ва бу айбловлар ҳали ҳам судда кўриб чиқилмоқда.

    Бош вазир Ираклий Гарибошвили, Михаил Саакашвилини узоқ вақт қамоқда қолиши ҳамда бутун жазо муддатини ўташини таъкидлаган.

     

    Мавзуга доир:

    • Саакашвили ҳибсда вафот этса, Европарламент Грузиянинг Евроиттифоққа қўшилишини рад этиши мумкин
    • Украина Саакашвилини қабул қилишга ва даволашга тайёрлигини маълум қилди
    • Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
    30.12.2022, 12:09   Изоҳ (0)   16225
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молдова Украинадаги уруш туфайли Россия билан алоқаларни узди

    30.12.2022, 11:44

    Ниагара шаршараси кучли қор бўронидан кейин музлаб қолди (фото ва видео)

    30.12.2022, 11:29

    Украина АҚШдан ATACMS ракеталарини сўраган, бироқ рад жавобини олган

    30.12.2022, 10:36

    Байден 2023 йил учун триллион долларлик бюджет лойиҳасини имзолади

    30.12.2022, 10:14

    Шоҳ оиласига яқин бўлган Распутиннинг ўлдирилиши, дорга осилган Саддам Ҳусайн ва Чикагода юзлаб инсон умрига зомин бўлган театр ёнғини. Кун хронологиясида 30 декаб...

    30.12.2022, 09:30

    Рамзан Қодиров Россия президентлигига номзодини қўя олишини айтди (видео)

    29.12.2022, 23:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.