АҚШ космик агентлиги (NASA) Ернинг Ой билан «бекинмачоқ» ўйнаётгани акс этган видеони тақдим этди. Бу ҳақда Inverse хабар берди.
Жараённи Orion космик кемаси 26 кунлик миссияси доирасида суратга олган. Артемис 1 миссияси 2022 йилнинг 11 декабрида якунланганига қарамай, NASA Ер ва Ойнинг коинотдаги кўринишлари билан бўлишмоқда. Orion космик кемаси томонидан олинган суратлар асосида яратилган янги видео бунга мисол бўлади.
Унда Ернинг Ой орқасига қандай ўтгани ва яна пайдо бўлгани кўрсатилган. Видеодаги жисмларнинг ҳаракати уларнинг фазодаги реал тезлигига нисбатан 900 марта тезлаштирилган. Бундан ташқари, Ер ҳам, Ой ҳам бир оз тебранаётганини сезиш мумкин.
Мавзуга доир: Олимлар Ерга ўхшаш иккита сайёрани аниқлади (фото)
Изоҳ (0)