Хитойнинг марказий Хенан провинцияси Чженчжоу шаҳрида қуюқ туман туфайли 200 дан ортиқ автомобиль тўқнашиб кетди, камида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Воқеа 28 декабрь куни эрталаб соат 7:40 да (Тошкент вақти билан 4:40) автомобиллар икки йўналишда ҳаракатланадиган кўприкда содир бўлган. Атрофни кўриш даражаси ёмонлиги туфайли кўп сонли автомобиллар бир-бири билан тўқнашган.
Воқеа жойида ишлаётган қутқарувчилардан бирининг маҳаллий радиога айтишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳалокат 200 дан ортиқ машинани қамраб олган.
Айни пайтда 11 та ўт ўчириш машинаси ва 66 нафар қутқарувчи йирик авария оқибатларини бартараф этмоқда.
Изоҳ (0)