• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Халқ IPO’си аслида нима, унда оддий аҳоли ва компаниялар қандай фойда кўради?

    Ўзбекистонда сўнгги йилларда хусусийлаштириш жараёнига эътибор кучаймоқда. Хусусан, 2022—2023 йилларда йигирмадан ортиқ давлат иштрокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштириш режалаштирилган.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Жорий йилнинг 17 август куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    20 декабрь куни эса Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2023 йилда «катта хусусийлаштириш» бошланиши, мингга яқин корхона савдога чиқарилишини таъкидлади.

    «Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин. Шунинг учун, топшириқ бердим.

    Кейинги йилда энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларимизнинг акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Бу чинакам халқ IPO‘си бўлишига ишонаман», — деган президент.

    Нима сабабдан IPO бундай муҳим воқеа ҳисобланади ва бу аҳолига қандай наф келтиради? Дарё шарҳида шу масала кўриб чиқилади.

    IPO нима ва у нимага ўтказилади?

    IPO (Initial Public Offering) — бу компания акцияларининг фонд биржасида биринчи жойлаштирилиши.

    Акция — бу корхона ишлаб чиқарадиган қимматбаҳо қоғоз. Акцияларни сотиб олган аҳоли вакиллари ёки компаниялар бизнесга шерик бўлиб қолади.

    Компания учун IPO — бу манфаатли шартларда йирик инвестицияларни жалб қилиш усули.

    Масалан, 2011 йилда NASDAQ Америка фонд биржасида акцияларни биринчи марта оммавий жойлаштириш натижасида «Яндекс» компанияси 1,3 млрд доллар миқдордаги маблағни жалб қилишга муваффақ бўлди.

    Молиявий манфаатлардан ташқари, корхона ўз обрўсини мустаҳкамлайди ва кенг тан олинади.

    Йирик компанияларнинг IPO’га чиқиши муҳим воқеа бўлиб, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотади.

     

    Шунингдек, IPO ўтказиш — хусусийлаштириш усулларидан бири. Сўнгги йилларда ҳукумат компанияларни кимошди савдоси ва аризалар қабул қилиш йўли билан сотиш орқали иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

    Халқ IPO’си аслида нима?

    Халқ IPO’си — бу компания акцияларини брокерларсиз тўғридан-тўғри жисмоний шахсларга сотиш.

    Бу оддий одамларга йирик миллий компанияларнинг акцияларини сотиб олиш ва шу орқали нафақат компания фойдасининг бир қисмини олиш, балки уни ривожлантиришда иштирок этиш имконини ҳам беради.

    Халқ IPO’сида акциялар биринчи навбатда жисмоний шахсларга — мамлакат фуқароларига сотилади.

    Халқ IPO’си компания учун қанчалик фойдали?

    Компания ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун пулга муҳтож. Банкдан кредит олинганида эса фоиз тўлаш ва мулкни гаровга қўйиш керак бўлади. Бундан ташқари, банк ўрнатадиган қаттиқ тўлов тақвими бизнесни хотиржам олиб боришни қийинлаштиради.

    Жаҳон молиявий амалиётида банк кредитининг муқобил варианти бор — инвесторни жалб қилиш. Шу орқали тадбиркорлар ўз бизнесини янада ривожлантира олади.

    Халқа IPO’си ёрдамида компаниялар қўшимча сармояларни мамлакатнинг оддий фуқароларидан олади.

    Кўпинча давлатнинг ўзи иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни камайтириш учун компанияларнинг улушини сотади.

    Халқ IPO’си аҳоли учун қанчалик фойдали?

    Акцияларга эгалик қилиш аҳолига компаниянинг ривожланиши ва ўсишидан фойда олиш имкониятини беради. Бу йиллик тўловлар — дивидендлар ва акциялар нархининг ошиши орқали содир бўлади.

    Халқ IPO’си учун энг барқарор компаниялар танлаб олинади. Уларнинг аксарияти ўз даромадларини мамлакат ичидаги фаолияти орқали амалга оширади яъни бу жаҳон бозорларидаги вазиятга боғлиқ бўлмайди.

    Мазкур барқарорлик инвесторларни жалб қилади, бу эса уларга бўлган талабни ва нархларни қўллаб-қувватлайди.

    Нега давлатга Халқ IPO’си керак?

     

    Биринчидан, давлат учун Халқ IPO’си — бу халқ пулларини мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга жалб қилиш усулидир.

    Давлат компаниялари IPO давомида тўпланган маблағларни уларни янада ривожлантириш, активларни ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтиришга йўналтириши мумкин.

     

    Иккинчидан, Халқ IPO’си муҳим вазифага — фонд бозорини ривожлантиришга ёрдам беради.

    Етакчи корхоналар акцияларини сотиб олиш имконияти билан сармоядорлар доираси кенгаяди. Акцияларга талабнинг ортиши уларнинг ликвидлигининг ошишига олиб келади ва бу ўз навбатида, фонд бозорининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

    Аҳолининг қимматли қоғозларни сотиб олишдаги фаоллиги бозорга катта маблағ олиб келадиган йирик инвесторларни жалб қилади.

     

    Учинчидан, унинг ёрдамида давлат миллий бойликни мамлакат фуқаролари ўртасида тақсимлайди.

    Муваффақиятли корхоналарнинг акцияларига эгалик қилиш фуқароларга уларнинг ривожланиши ва ўсишидан фойда олиш имкониятини беради.

    Дунё тажрибаси: Буюк Британияда IPO

    Буюк Британияда кенг миқёсда хусусийлаштириш ва IPO жараёни ўша вақтлардаги мамлакат Бош вазири Маргарет Тэтчер бошчилигида кузатилган (1979—1990).

    Маргарет Тэтчер даврида Буюк Британия ҳукумати томонидан тузилган энг муҳим хусусийлаштириш битимлари:

    • 1982 йилда Амершам International ядровий тиббиёт компанияси 63 млн фунт стерлингга (ҳозирги кунда 97 млн доллар) сотилган;
    • 1984 йилда British Telecom компанияси 3,9 млрд фунт стерлинг (6 млрд доллар) эвазига сотилган;
    • 1986 йилда British Gas 5,6 млрд фунт стерлингга (8,6 млрд доллар) сотилган;
    • 1987 йилда British Airways 900 млн фунт стерлингга (1,4 млрд доллар) сотилган;
    • 1987 йил Rolls-Royce 1,4 млрд фунт стерлингга (2 млрд доллар) сотилган.

    1990 йилга келиб мамлакатда 600 минг ишчи ишлайдиган 40 дан ортиқ Буюк Британия давлат корхоналари хусусийлаштирилган.

    1979—1990 йилларда Буюк Британияда 60 миллиард фунт стерлингдан ортиқ давлат активлари сотилган ва миллийлаштирилган саноатнинг бандлик улуши 9 фоиздан 2 фоизгача камайган.

    Тэтчер вазир сифатида фаолиятини бошлаган вақтда мамлакатдаги аксионер аҳолининг сони уч миллиондан 12—15 миллионтагача ошган.

    Хорижий тажриба: дунё тарихидаги энг йирик IPO

    2014 йил сентябрда Нью-Йорк фонд биржасида Alibaba Груп Holding Ltd Хитой холдингининг (эгаси «Taobao.com», Tmall, «Alibaba.com», AliExpress ва бошқалар) акциялари жойлаштирилган эди. Акцияларга бўлган юқори талаб ташкилотчиларга ушбу қимматбаҳо қоғозларнинг дастлабки нархлар диапазонини оширишга, ва натижада кўпроқ пул жалб қилишга имкон яратди.

    Кўпинча акциялар жойлаштирилган биринчи кунида «IPO сакраши» рўй бериб, шунда нархлар кескин кўтарилади. Биринчи сессия натижалари бўйича Alibaba акциялари 38 фоиз ўсди ва ҳар бирининг нархи 93,89 доллар га етди.

    IPO натижасида Хитой холдинг компанияси бозор қиймати бўйича Facebook, Amazon ва JPMorgan Chase банкни ортда қолдирди. Alibaba капитализацияси 231,4 миллиард долларни ташкил қилди.

    Ўзбекистон тажрибаси: тарихимиздаги илк IPO

    2018 йилда «Тошкент» фонд биржасида «Кварц» акцияларининг сотуви старт олди. 3,3 мингдан ортиқ киши шиша заводининг янги акциядорларига айланди.

    Аҳоли кўпроқ қимматбаҳо қоғозларни кичик миқдорда олди - 2 дан 100 дона акциягача, максимал пакет сони эса 2287 дона акциядан иборат бўлди.

    Брокерлар буни Ўзбекистонда фонд бозори эндигина ривожлана бошлагани ва инвесторлар дастлабки тахминий қадамларни қўяётгани билан изоҳлашди. Қиммат қоғозларни сотишдан тушган маблағ ишлаб чиқаришни модернизация қилишга йўналтирилди.

    «Кварц» акцияларини иккиламчи жойлаштириш (SPO) 2019 йилнинг охирида амалга оширилди. Ташкилотчи сифатида Freedom Broker халқаро инвестицион компанияси бўлди. Завод аввалига 4,82 млн акцияларни сотишни режалаштирган эди, аммо обуна жараёни давомида брокерлар 4,89 млн акциялар учун талабномалар олишга эришдилар. Талаб 101,4 фоизни ташкил қилди.

    Оддий одамга акцияларни сотиб олиш нима учун керак?

    Қимматбаҳо қоғозлар — дунёнинг кўпгина мамлакатларида фойда кўришнинг кенг тарқалган анъанавий воситаси. Масалан, Gallup Америка жамоатчилик фикри институтининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг апрель—май ҳолатига кўра, 58 фоиз америкаликлар акцияларга эгалик қилади.

    Акциялар харидорлари нимага эга бўлади:

    • Акцияларнинг катта пакетини сотиб олган инвестор акциядорлар мажлисида овоз бериш йўли билан бизнесни бошқаришга таъсир қила бошлайди.
    • Маълум вақт ўтганидан кейин сотиб олинган акцияларни қимматроқ сотиш имконияти бўлади.
    • Компанияда янгитдан фойда олиш имконияти пайдо бўлади.
    23.12.2022, 06:00   Изоҳ (1)   44223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Баҳора Садирдинова

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5132389856@telegram.org / 18.05.2023, 09:47

      Xalq ushbu aksiyalarni sotib oldi deylik. Ushbu aksiyalarga nisbatan yaqin kelajakda (5-10 yil) siyosat o'zgarmasligiga, ya'ni tizim boshqa tomonga qarab yurishligiga ekspertlarni fikrini keltira olasizmi? Ya'ni oddiy axoli ushbu aksiylar orqali foyda olish darajasi qay darajada ishonchli?

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия Uniper энергетика компаниясини миллийлаштиришни якунлади

    22.12.2022, 23:40

    Тошкентдаги бизнес-марказ аукционда Ўзбекистондаги банклардан бирига сотилди. Нарх — 42 млрд сўм

    22.12.2022, 22:42

    Жастин Бибер ўз муаллифлик ҳуқуқини 200 миллион долларга сотади — WSJ

    22.12.2022, 18:44

    Ўзбекистон етти ойдан кейин биринчи марта олтин сотди. Мамлакат ташқи савдосида вазият қандай?

    22.12.2022, 00:47

    Ўзбекистон банклари ўн бир ойда қарийб 9 трлн сўмлик соф фойдага эришган — Марказий банк

    21.12.2022, 18:50

    Илон Маск жорий йилда 2021 йилда топган бойлигидан кўра кўпроқ маблағ йўқотди — Bloomberg

    21.12.2022, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 5 июн, 13:06

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Қирғизистонда илк шамол электр станцияси қурилиши бошланди

    Қирғизистон | 5 июн, 12:57

    Эминем Metaʼни судга берди ва компаниядан 109 млн доллар талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 12:49

    Ҳиндистондаги тиқилинчда 11 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 5 июн, 12:32

    Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси вақтинча бепул бўлади 

    Ўзбекистон | 5 июн, 12:25

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.