Канадалик эстрада хонандаси Жастин Бибер ўз мусиқасига муаллифлик ҳуқуқини Hipgnosis Songс Capital интеллектуал мулк бошқарув компанияси билан сотиш бўйича келишувга яқин турибди. Бу ҳақда манбаларга таяниб The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Хонанданинг нашр этилган ва ёзиб олинган композициялари каталогини ўз ичига олган потенциал келишув 200 миллион долларни ташкил қилиши мумкин.
Ҳипгносис фильмлар, реклама роликлари ва интернет-эфирларда фойдаланиб, даромад олиш учун санъаткорлар мусиқасига ҳуқуқ сотиб олади.
Октябрь ойида Blackstone ва Hipgnosis Song Management инвестиция гуруҳи ҳамкорликни эълон қилди. Улар хонандалар каталогларини сотиб олиш учун 1 миллиард долларгача сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ америкалик хонанда Жастин Тимберлейк Hipgnosis Song Management’га қўшиқлари, жумладан, Cry Ме А Ривер ва Rock Ёур Бодй хитлари учун ҳуқуқларни сотган эди.
Июнь ойида Жастин Бибер унга Ramsey-Хант синдроми ташхиси қўйилгани, шу сабабли юзининг бир қисми фалаж бўлганини айтган эди.
Изоҳ (0)