• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Татаристонда республика президентини раис деб номлаш таклиф қилинди

    Татаристон Давлат кенгаши президиуми республика конституциясига киритиладиган тузатишлар лойиҳасини тайёрлади, унга мувофиқ, республикадаги олий мансабдор шахс «Татаристон Республикаси раҳбари» ва «Татаристон Республикаси раиси» деб аталади.

    Қозон Кремли

    Қозон Кремли
    Фото: Global Look Press

    Бу ҳақда, «Бизнес Online» нашри ёзишича, 23 декабрь куни Давлат кенгаши сессиясида давлат қурилиши ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш қўмитаси раиси Альберт Хабибуллин маълум қилди.

    «Ўйлашимизча, бундай ёндашув бизга бир томондан, 414-федерал қонун («Россия Федерацияси субъектларида жамоат ҳокимиятини ташкил қилишнинг умумий тамойиллари тўғрисида»ги) талабларини ҳисобга олиш, иккинчи томондан эса Татаристоннинг тарихий, миллий ва маданий ўзига хосликларини акс эттириш имконини беради», — деди у.

    Шу билан бирга, республиканинг амалдаги раҳбари Рустам Минниханов аввалгидек, президент деб номланиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда, янги қоидалар янги сайланадиган олий мансабдор шахсга нисбатан қўлланилади. Қўмита раҳбари таъкидлашича, Минниханов «президент сифатида сайланган», фуқаролар унга президентликка номзод сифатида овоз берган.

    Тузатишлар Миннихановга 2025 йилда республика раҳбари лавозимига қайта сайланиш имконини беради, у ушбу лавозимни 2010 йилдан буён эгаллаб келмоқда.

    Татаристон — Россия субъектлари орасида раҳбари президент деб аталадиган ягона республикадир. 2021 йил охирида Россия Давлат думаси ҳудуд раҳбари президент деб номлана олмаслигини кўзда тутувчи қонунни қабул қилди. Шу муносабат билан Татаристон 2023 йил 1 январгача ўз конституцияси ва уставини федерал қонунга мувофиқлаштириши лозим.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июль ойида Россия президенти Владимир Путин биринчи марта расмий ҳужжатда Татаристон раҳбари Рустам Миннихановга нисбатан «президент» мақомини қўлламаган эди. Россия президенти томонидан имзоланган РФ Давлат кенгаши аъзолари тўғрисидаги фармонда Татаристон президенти Миннихановнинг мақомини «Татаристон Республикаси раҳбари» деб ўзгартирди.

    «Президент» лавозимини бекор қилиш ҳақидаги қонун

    Ўтган йил сентябрида Россия парламенти қуйи палатаси Давлат думасининг бир қатор депутатлари Россия Федерациясининг федерал даражадаги субъектларининг олий маъмури номидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаган эди.

    Қонун лойиҳаси Татаристон Республикаси Давлат кенгашига йўналтирилган ва 25 октябрь куни 100 депутатдан 82 та овоз билан рад этилган эди.

    Шунга қарамай, 14 декабрда қонун лойиҳаси Давлат думаси томонидан маъқулланди, эртаси куни Федерация Кенгаши томонидан қабул қилинди, 21 декабрь куни эса Россия президенти томонидан имзоланди.

    Қонунга мувофиқ, федерация таркибига кирувчи ҳудудлар олий раҳбарлари «ҳудуд раҳбари» деб аталади. Қонун 2022 йил июнида кучга кирди.

    Муҳокамалар 20 йил аввал бошланганди

    Ҳудудлар маҳаллий қонунчиликларини синхронлаштириш бўйича ишлар чоғида 2001 йилги федерал қонунчилик билан ҳудуд раҳбарлари мансабини белгилаш бўйича муаммо юзага келди.

    2010 йилда масала қайта муҳокама қилинаётган пайтда ўша вақтда Чеченистон президенти лавозимини эгаллаб турган Рамзан Қодиров мамлакатда фақат битта шахс давлат раҳбари мақомига эга бўлиши мумкинлигини айтиб, президент мақомидан воз кечган биринчи маъмурга айланганди.

    Тегишли қонун Чеченистон парламенти томонидан қабул қилинди.

    Сўнг, ўша йилиёқ ҳудудлар раҳбарларига «президент» мақомига эга бўлишни тақиқловчи қонун Россия парламенти томонидан қабул қилинди ва президент Дмитрий Медведев томонидан тасдиқланди.

    Татаристон ва Бошқирдистон қонун лойиҳасига қарши чиқди

    2013 йилда ушбу қарорга фақат Татаристон ва Бошқирдистон республикалари қарши чиқди.

    2014 йилда Бошқирдистон депутатлари «президент» лавозимини бекор қилиб, «Бошқирдистон Республикаси раҳбари» атамасидан фойдаланишни кўзда тутувчи тузатишни ратификация қилиб, федерал қонунни ҳаётга тадбиқ этди.

    Татаристон президенти Минниханов қонунни қабул қилишда Татаристон ҳукумати позицияси ҳисобга олинмаганини, аммо барибир республика уни ижро этишини айтди.

    Мавзуга доир:

    • Татаристон республикада президент лавозимини сақлаб қолиш учун Россия ҳудудларига оид қонунга тузатишлар тайёрлади
    • Татаристон парламенти республика президенти лавозимини қайта номлаш тўғрисидаги федерал қонун лойиҳасига қарши чиқди

    23.12.2022, 16:00   Изоҳ (0)   10279
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лондондаги турк ресторанида 200 киши ис газидан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

    23.12.2022, 15:28

    Марказий Осиё мамлакатларининг Россия билан алоқаларни тўхтатишга қаратилган «кичик ишоралари» ҳам улар учун катта харажатларга олиб келади — Россия ТИВ

    23.12.2022, 14:09

    АҚШ Озарбайжон ва Арманистонни кескинликни юмшатиш ва яхши қўшничилик муносабатлари учун зарур қадамларни кўриб чиқишга чақирди

    23.12.2022, 13:53

    ISW: Путин Россия қўшинларининг Украинадаги муваффақиятсизликлари учун жавобгарликни бошқаларга тўнкашга уринмоқда

    23.12.2022, 13:34

    Италия бош вазири аҳолидан Украина билан бирдамлик сифатида электр энергиясини ўчиришни сўради

    23.12.2022, 13:11

    Макрон: «Франция учун асосийси — Россияга хавфсизлик кафолатларини бериш эмас, Украинани ҳимоя қилиш»

    23.12.2022, 12:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.