«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг икки вилоятида 30 кишини, жумладан, аёлларни қамчилади. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Жузжон вилоятида ўғирлик, зино ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, судланган 22 нафар шахс 25 дан 39 даррагача урилган. Жазоланганлар орасида 3 нафар аёл ҳам бўлган, маҳаллий амалдорлар ва қабила оқсоқоллари ҳукм ижросини назорат қилган. Каписа провинциясида 7 нафар эркак ва бир аёл шариат меъёрлари бўйича бир хил жазога тортилган.
14 декабрь куни «Толибон» 20 кишини зино, ўғрилик ва бошқа жиноятларда айблаб, жамоат олдида қамчилаганди. Унда ҳар бир эркак 35 дан 39 мартагача калтакланган ва бу «Толибон» расмийлари, диний уламолар, оқсоқоллар ва маҳаллий аҳоли олдида амалга оширилган. Жазоланганларнинг аксарияти қилган жиноятларига кўра қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Мавзуга доир: «Толибон» етакчиси жиноятчиларни «шариат қонунлари» асосида жазолашни буюрди
Изоҳ (0)