Афғонистоннинг Зобул вилоятида номаълум касалликка чалиниш ҳолати кескин ошди. Бу ҳақда Толоnews’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълум бўлишича, 80 га яқин одам хасталикка чалинган, икки бола ҳалок бўлган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдул Ҳаким Ҳакимийга кўра, касаллик Шоҳжой туманида аниқланган. Касалликка чалинганлар юқори иситма ва бурундан қон кетиш каби аломатларни бошдан кечирган.
Июль ойида Афғонистоннинг иккита вилоятида бир кеча-кундузда қарийб 40 киши вабо (холера) оқибатида вафот этганди. Баъзи фуқароларда вабо касаллиги ўлим билан тугаётганига улар қониқарсиз санитария-гигиена шароитларида даволанаётгани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)