• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европарламент тарихидаги энг йирик коррупция можароси — «Қатаргейт» қандай бормоқда?

    Европарламент депутатлари 13 декабрь куни деярли бир овоздан коррупцияда гумон қилинаётган спикер ўринбосари Ева Кайлининг ваколатлари муддатидан олдин тугатилишини ёқлаб чиқди. Кайлининг ўз лавозимидан четлатилишига фақат бир депутат қарши чиқди, икки киши эса бетараф қолди. Бу Европарламент тарихидаги энг йирик деб аталаётган коррупция можароси — «Қатаргейт»нинг янги босқичидир, деб ёзади Politico.

    Ева Кайли

    Ева Кайли
    Фото: EPA

    Европарламентнинг 14 нафар вице-спикерларидан бири Ева Кайли 9 декабрь куни қўлга олинди. ОАВлар хабарларига кўра, у футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатини ташкиллаштиришда Қатар манфаатларини лоббилаштиришда айбланмоқда. Хусусан, Le Soir газетаси маълумотлари бўйича, гап чемпионат учун объектлар қурилишида ишлаган муҳожирлар ҳуқуқларининг мунтазам бузилиб келиши билан боғлиқ айбловлар фонида мамлакат обрўсини «ювиш» ҳақида бормоқда.

    Суриштирув чоғида Бельгия федерал полицияси ходимлари 20 та тинтув ўтказди, натижада қарийб бир ярим миллион евро нақд пул мусодара қилинди. Коррупция ва пул ювиш айбловлари, Кайлидан ташқари, ишнинг яна камида уч иштирокчисига нисбатан илгари сурилди, булар — Европарламент собиқ депутати ва Fight Impunity ҳуқуқни ҳимоя қилиш ассоциацияси раҳбари Пьер Антонио Панцери, Халқаро касаба уюшмалари федерацияси бош котиби Луке Визентини ҳамда Социалистлар ва демократлар прогрессиве альянси фракциясининг парламентдаги ёрдамчиси ва Ева Кайлининг шериги Франческо Жоржи. Жами эса иш бўйича камида ўн киши текширилмоқда.

    Кайлининг истеъфоси бўйича овоз беришдан аввал Европарламент спикери Роберта Мецола Европа демократиясига нисбатан хавф ҳақида гапирди. «Ҳеч нарса жазосиз қолмайди. Ҳатто энг майда нарсалар ҳам. Ҳеч нарса хаспўшланишига ҳам йўл қўйилмайди. Биз парламентни ташқи таъсирлардан янада ҳимоялаш учун ўз текширувимизни бошлаймиз», — деди у ва Евроиттифоқ бу ишда Бельгия полициясига ёрдам беришини таъкидлади. Bloomberg маълумотларига кўра, Европарламентнинг ички текшируви 15 декабрдаёқ бошланиши мумкин.

    Европарламент спикери бир қатор ислоҳотлар ўтказилиши ҳақида ҳам эълон қилди. Политиво маълумотларига кўра, коррупция ва четдан таъсирларга қарши кураш учун масъул бўлган вице-спикер лавозимини таъсис этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, парламент ва парламент аъзолари фаолиятининг шаффофлигини кузатиб борувчи махсус қўмита яратиш, шунингдек, Евроиттифоқ доирасида ахлоқ бўйича мустақил орган тузиш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда.

    Европарламентда тайёрланаётган резолюция Қатар ва «унинг манфаатларига вакиллик қилувчилар» учун баъзи чекловларни ҳам кўзда тутади. Айнан қандай чекловлар бўлиши ҳозирча номаълум. Аммо шуниси аниқки, Евроиттифоқ Қатар фуқаролари учун визасиз режим киритиш масаласини кўриб чиқишни кейинга қолдиришга қарор қилди.

    Қатар вакиллари коррупциявий схемаларга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этмоқда. Қатарлик мансабдорлардан бири мамлакатни коррупция можароларига боғлашга уринишларни асоссиз деб атади.

    «Қатаргейт» юзасидан европалик ўнг сиёсатчилар зудлик билан ўз муносабатларини билдирди. Франциянинг «Миллий бирлашув» партияси собиқ етакчиси Марин Ле Пен Twitter’да шундай ёзди: «Улар Чехия-Россия банкидан мутлақо шаффоф ва қонуний кредит туфайли бизни балчиққа қориштирди. Айни вақтда эса Қатар нақд пул билан тўлдирилган чамадонларни ‘яхши томонъдан бўлган порахўрларга етказган». У тилга олган кредит — тўққиз миллион евро — унинг партияси томонидан 2014 йилда First Czech Russian Bank (Биринчи Чехия-Россия банки)дан олинган эди.

    Шунга ўхшаш баёнот билан Европарламентнинг «Миллий бирлашув»дан депутати Филипп Оливье ҳам чиқиш қилди. «Евроиттифоқ қолган дунёга ақл ўргатишни яхши кўради. У Венгрияга ўргатади, Польшага ўргатади. У ҳатто Frontex (Европа чегара агентлиги)га ҳам ақл ўргатади. Ундан кўра, аввал ўз ҳудудида бўлаётган нарсаларни эплаб олсин», — деди сиёсатчи ва «Евроиттифоқ — назоратсиз ишлаётган улкан қонун чиқарувчи машина» дея қўшиб қўйди.

    Евроиттифоқ томонидан коррупцияга қарши етарлича курашмаётганликда айбланаётган Венгрия бош вазири Виктор Орбан «Қатаргейт» бошланганидан кейин «Европа парламентига хайрли тонг» дея пост эълон қилди. Унга мем илова қилиб, Европарламентнинг Венгириядаги коррупция юзасидан «жиддий хавотири» устидан кулди.

    Мавзуга доир:

    • Қатардан пора олганликда айбланган Европарламент вице-президенти ишдан олинди
    • Греция ҳукумати Европарламент вице-президентининг активларини музлатиб қўйди
    • Европарламент вице-президенти Қатардан пора олганлик ҳақидаги иш бўйича қўлга олинди

    15.12.2022, 15:26   Изоҳ (0)   5804
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Бош котиби Қорабоғ ва Арманистонни боғловчи Лочин йўлини блокдан чиқаришга чақирди

    15.12.2022, 14:23

    Байден дунё ҳамжамиятини навбатдаги пандемиядан огоҳлантирди

    15.12.2022, 13:34

    Си Цзиньпин Россия билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида буйруқ берган — WSJ

    15.12.2022, 13:17

    Украинада собиқ президент Януковичнинг бутун мол-мулки мусодара қилинди

    15.12.2022, 12:56

    Видео: Қирғизистон парламенти спикери экология вазирига рус тилида маъруза қилишга рухсат бермади

    15.12.2022, 12:21

    «Америкага суперқаҳрамон керак». Трамп бугун «катта баёнот» билан чиқишини эълон қилди

    15.12.2022, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.