Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламент) спикери Нурлан Шакиев йиғилишда табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Динара Қутмановага рус тилида маъруза ўқишга рухсат бермади.
Вазир Қутманова Бишкекдаги смог муаммосини тилга олмоқчи эди. У нутқини рус тилида бошлади. Бироқ парламент спикери Нурланбек Шакиев вазирни тўхтатиб, ундан давлат тили — қирғиз тилида гапиришни талаб қилди. Шундан сўнг Қутманова маърузасини қирғиз тилида давом эттирди.
Вазирнинг нутқидан сўнг қирғизистонлик депутат Эрулан Кўқулов парламент спикерига рус тили ҳақидаги қарорни якка ўзи ҳал қилишга ҳақли эмаслигини айтди.
«Конституцияда рус тили расмий тил экани белгиланган. Агар фақат қирғиз тилида ҳисобот тингламоқчи бўлсангиз, Конституцияни ўзгартиришингиз керак», — деб таклиф қилди депутат.
Изоҳ (0)