Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда республикачи сенатор Марко Рубио Хитойнинг TikTok қисқа видеолар сервисини тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат муаллифлари ушбу ижтимоий тармоқдан америкаликларга қарши жосусликда фойдаланилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда сенатор сайтида хабар берилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Қонун лойиҳаси Хитой ва Россия томонидан назорат қилинадиган ёки уларнинг таъсири остидаги ҳар қандай ижтимоий тармоқ дастурларига қарши қаратилган. Рубио Хитой қонунчилиги бўйича TikTok’нинг бош компанияси ByteDance Хитой Коммунистик партиясига маълумотларни тақдим этиши шартлигини эслатди.

«Федерал ҳукумат АҚШ фойдаланувчиларини TikTok таҳдидидан ҳимоя қилиш учун ҳали бирор муҳим чора кўрмаган. Гап ижодий видеолар ҳақида эмас, балки ҳар куни ўн миллионлаб америкалик болалар ва катталар ҳақида маълумот тўплайдиган дастур ҳақида кетмоқда. Биз бундан хабарларни манипуляция қилиш ва сайловларга таъсир ўтказиш учун фойдаланилаётганини биламиз. Бу Хитой Халқ Республикасининг жавоби эканидан хабаримиз бор», — деди сенатор.

Вакиллар палатасида ташаббусни республикачи Майк Галлахер ва демократ Ража Кришнамурти қўллаб-қувватлади.

2020 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп TikTok ва WeChat дастурларини юклаб олишни тақиқламоқчи бўлганди. У TikTok америкаликларнинг махфий маълумотларини Хитойга узатаётгани ва шу билан мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақида гапирган. Дастурлар АҚШда App Store ва Google Play’дан олиб ташланиши керак эди. TikTok Америка бизнесига сотилган тақдирдагина мамлакатда тўлиқ блокировкадан қутулиб қолиши мумкин эди.

Бироқ, кейинчалик расмийлар Жо Байден ғалаба қозонган ноябрь ойидаги президентлик сайловлари якунларига кўра мамлакатда TikTok фаолиятига чекловлар жорий этишни кечиктирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?