Конго демократик республикаси пойтахти Киншаса шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли 120 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги мамлакат ҳукуматига таяниб хабар берди.
Қурбонларнинг аниқ сони номаълум. Аcтуалите нашри маълумотларига кўра, пойтахт расмийлари қурбонлар сонини аниқлашда давом этмоқда.
13-декрабр куни маҳаллий вақт билан 15:51 да (Тошкент вақти билан 19:51) 100 га яқин қурбон ҳақида хабар берилганди.
12 декабрь куни Туркиянинг Анталия вилоятида кучли ёмғир оқибатида сув тошқини юзага келганди. Тошқин туфайли, бир қаторда туманларда мактаблар вақтинчалик ёпилган.
Мавзуга доир: Филиппинда тропик бўрон туфайли 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Изоҳ (0)