• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкалик баскетболчи Бриттни Грайнер россиялик «ўлим савдогари» Виктор Бутга айирбошланди

    Абу-Даби аэропортида Россияда судланган америкалик Бриттни Грайнерни АҚШда жазо ўтаётган россиялик Виктор Бутга айирбошлашди. Айирбошлаш жараёнидан аввал уларнинг иккаласи ҳам афв этилди, дея маълум қилди россиялик омбудсмен Татяна Москалкова. Шу тариқа, улар ўз юртларида жазонинг қолган муддатини ўташи керак бўлмайди.

    Фото: Reuters/AP Photo

    Фото: Reuters/AP Photo

    Айирбошлашув БАА ва Саудия Арабистони воситачилигида бўлиб ўтди. Россия Бутни озод этиш учун АҚШ билан узоқ вақт давомида музокаралар олиб борган, бироқ Вашингтон россияликни айирбошлаш схемасига киритишдан бош тортган эди, деб маълум қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги. Ўз навбатида, Москалкова қайд этишича, музокараларда президент Владимир Путин, ТИВ ва Россиянинг «таниқли махсус хизматлари» бош ролни ўйнаган.

    Оқ уйнинг юқори мансабли амалдори CNN’га айтишича, АҚШ президенти Жо Байден вазиятга «шахсан жалб этилган» ва айирбошлашувни ташкиллаштирган жамоа билан доимий мулоқотда бўлган.

    Бриттни Грайнер — замонамизнинг энг яхши аёл баскетболчиларидан бири. АҚШда у «Феникс Меркури», Россияда эса УGMК (мамлакат чемпионатининг кўп карра ғолиби) жамоасида ўйнаган. Февралда Грайнер Шереметьево аэропортида қўлга олинганди. Унинг юкидан вейп учун наша ёғи топилган. Августда суд уни тўққиз йиллик колонияга ҳукм қилган. Тергов изоляторида ўтказилган вақтни ҳисобга олиб, у колонияда бир йил камроқ ўтириши керак эди. Ноябрда Грайнернинг адвокатлари у тергов изоляторидан колонияга кўчирилганини маълум қилганди.

    Бизнесмен Виктор Бут АҚШда «ўлим савдогари» ва «қурол-яроғ барони» деб аталади. Актёр Николас Кейж иштирокидаги шу номли фильмга айнан унинг ҳаёти асос қилиб олинган.

    Совет армиясининг собиқ ҳарбий таржимони Виктор Бут 1990 йилларда тадбиркорга айланди. Қурол билан савдо қилишдан аввал, у гул, мебель ва музлатилган товуқ гўшти сотган. ОАВларга кўра, Бут қурол-яроғ ва ҳарбий аслаҳа-анжомларни Афғонистонга (ҳам ҳукумат қўшинларига, ҳам толибларга), Ангола ва Ғарбий Африкадаги исёнчиларга етказиб берган. У «Ал-Қоида» гуруҳига ҳам турли қурол-яроғ, шу жумладан, кимёвий қурол етказиб беришга алоқадорликда гумон қилинган.

    2008 йилда Бангкокда Америка томони сўрови билан қўлга олинган, у Колумбия инқилобий қуролли кучлари (КIQК)га ноқонуний тарзда қурол етказишда айбланган. Бу гуруҳни АҚШ террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди. Айбловга асос бўлган битим Америка махсус хизматлари операцияси натижаси бўлган: улар Бут билан музокараларда ўзларини КIQК вакиллари деб таништирган.

    Россиялик АҚШга экстрадиция қилинган ва 2012 йилда 25 йиллик қамоққа ҳукм қилинган. У бир нечта моддалар бўйича, шу жумладан, террорчилик ташкилотига ёрдам бериш мақсадида тил бириктириш, пул ювиш ва фирибгарликда айбдор деб топилди.

    Бут ўз айбини инкор қилади. Москва Бутнинг ишини сиёсий тусга эга деб атади. Ўз навбатида, Манхэттен федерал округ суди собиқ судьяси Шира Шейндлин Бут устидан бўлиб ўтган суддан кейин бир неча йил ўтиб, россияликка нисбатан ҳукмни ҳаддан ортиқ деб атади.

    Россияда судланган яна бир америкалик Пол Уилан айирбошлашув бўйича битимга киритилмади. 2020 йил июнида Москва шаҳар суди уни жосусликда айблаб, қатъий режимдаги колонияга 16 йилга ҳукм қилган эди (Уилан айбига иқрор бўлмаган). Уилан ва Грайнерни Бутга айирбошлаш режаси Оқ уйда 2022 йил бошидан буён муҳокама қилиб келинган, деб ёзади CNN. Унинг адвокати Владимир Жеребенков у колонияда қолаётганини, бироқ уни айирбошлаш масаласи махсус хизматлар даражасида муҳокама қилинишда давом этаётганини айтди.

    Бут Грайнерга айирбошлангач, Байден халққа мурожаат билан чиқиб, АҚШ Уилан ҳақида унутмаганини ва қайси америкаликни уйга қайтаришни танламаганини маълум қилди. «Россия Полнинг ишига Бритниникидан кўра бошқачароқ ёндашади», — деди у ва АҚШ Уиланни озод қилиш устида ишлашда давом этишини қўшиб қўйди.

    CNN’нинг Оқ уйдаги манбаси қайд этишича, бу АҚШ айни пайтда амалга ошириши мумкин бўлган ягона битим бўлган. Россия томони фақат Грайнер билан айирбошлаш бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган. «Шундай танлов бор эди: Бритни ёки ҳеч ким», — дея қўшиб қўйди у.

    Маҳбуслар билан жорий айирбошлашув Украинада уруш бошланганидан буён иккинчиси бўлди. Апрелда АҚШда 20 йилга қамалга россиялик Константин Ярошенко Россияда тўққиз йиллик колонияга ҳукм қилинган америкалик талаба Тревор Ридга алмаштирилганди.

    Мавзуга доир:

    • Россия маҳбуслар билан айирбошлаш бўйича АҚШга жавоб таклифини киритди. Оқ уй уни юзаки ва маккорона деб атади
    • Путин АҚШда гиёҳванд моддалар контрабандаси учун 20 йилга ҳукм қилинган учувчини Россия Жамоатчилик палатасига аъзо қилди

    09.12.2022, 09:41   Изоҳ (0)   10654
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Холокостнинг асосий ташкилотчисига чиқарилган ўлим ҳукми, «коммунист» ходимларини ишдан бўшатган General Electric ва Гонжа станциясида уч поезд тўқнашуви. Кун хрон...

    09.12.2022, 09:30

    Грузияда ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди (фото)

    09.12.2022, 08:39

    Гватемала собиқ президенти 16 йилга қамалди

    09.12.2022, 08:13

    Хитойда кузатув камераларидан одамни яшира оладиган кийим ихтиро қилинди (фото)

    09.12.2022, 07:56

    Греция Туркиянинг «такрорий уруш таҳдидлари»ни қоралади

    09.12.2022, 07:29

    ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди

    09.12.2022, 02:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.