• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Холокостнинг асосий ташкилотчисига чиқарилган ўлим ҳукми, «коммунист» ходимларини ишдан бўшатган General Electric ва Гонжа станциясида уч поезд тўқнашуви. Кун хронологиясида 9 декабрь

    9 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Холокостнинг асосий ташкилотчиси Адолф Эйхманга чиқарилган ўлим ҳукми, коммунистик қарашларга эга барча ходимларини ишдан бўшатган General Electric ва Гонжа станциясида учта поезд тўқнашувига оид фактлар ўрин олган

    Холокостнинг асосий ташкилотчига чиқарилган ўлим ҳукми

    1961 йили Қуддусда Исроил суди Адолф Эйхманни инсониятга қарши жиноятда айбдор деб топиб, уни ўлим жазосига ҳукм этганди. Холокостнинг асосий ташкилотчисига нисбатан ҳукм 1962 йил 1 июль куни ижро этилган.

    Фото: DPA

    1961 йил 11 апрель куни Қуддус округ судида Учинчи рейх империяси хавфсизлигининг «яҳудийлар бўлими» бошлиғи, собиқ СС оберштурмбаннфюрер Адолф Эйхман иши бўйича жараён бошланган. У асосий нацист жиноятчиларидан бири ҳисобланиб, Европадаги яҳудийларни таъқиб қилиш, қувиш, депортация қилиш ва оммавий йўқ қилишга масъул бўлган.

    1942 йил январь ойида Эйхман Ванзе конференцияси — нацистлар Германияси раҳбалари ва ҳукумат вакиллари йиғилишидаги протоколни тузишда иштирок этган. Ҳужжатда «яҳудийлар масаласини батамом ҳал этиш» бўйича ҳаракатлар ва чора-тадбирлар муҳокама қилинган. Ўша йилнинг март ва октябрь ойларида у Берлинда яна иккита шу каби конференцияни ташкиллаштирган. «Яҳудийлар масаласи бўйича мутахассиснинг» протоколлари Қуддусда айблов материаллари учун далил бўлиб хизмат қилган.

    Фото: DPA

    Эйхман ўта синчков инсон эди ва Учинчи рейхнинг Польшада жойлашган кўплаб концлагерлари ҳамда ўлим лагерларини текширишга шахсан ўзи бориб турган. У концлагерлардаги қурилмаларни яхшилаб текширган ва газ камераларини ишлатган, яҳудийларни олиб келадиган барча транспортлар ҳаракатини мувофиқлаштирган.

    Иккинчи жаҳон уруши якунлангач, Европада нацистларни жазолаш масаласи пайдо бўлган. 1945-1949 йиллар давомида Нюрнбергда ўтказилган Халқаро ҳарбий трибуналда нацистлар раҳбари ва бошқа айбланувчиларга ҳукм чиқарилган, аммо Учинчи рейх лагерларида миллионлаб инсонларнинг ўлдирилишига алоқадор кўплаб инсонлар жазодан қутулиб қолишга муваффақ бўлган. Улар орасида Адолф Эйхман ҳам бор эди.

    Фото: DPA

    1945 йил май ойида Германиянинг мағлубиятидан кейин ва Америка томонидан бироз муддат асирликда сайланган Эйхман бошқа исм-фамилия остида яшириниб юрган, 1950 йилда католик черков қўллаб-қувватлови остида Аргентинага қочган. У ерда узоқ йиллар кичик бир фирманинг оддий ходими сифатида яшай бошлаган.

    1948 йилда ташкил топган Исроил давлати ўзининг асосий вазифаси этиб Холокост айбдорларини таъқиб қилиб, жазолашни белгилаган. Ўша вақтда Исроил разведка хизмати томонидан тузилган «Моссад» учун Адолф Эйхман биринчи рақамли нишон эди. Яширинган жиноятчини топиш осон бўлмаган, бироқ охир-оқибат агентлар унинг қаердалигини аниқлаб, ўғирлаб кетган ва яширин равишда Исроилга олиб келган. Бу ерда у суд қаршисида жавоб берган.

    Фото: DPA

    Келтирилган расмий версияларга кўра, Эйхманни махсус хизматлар агентлари эмас, балки «кўнгилли яҳудийлар» ўғирлаб кетган. Аргентина ва Исроил ўртасида Эйхманни ҳарбий жиноятчи сифатида топширишга имкон берувчи экстрадиция бўйича шартнома бўлмаган. Аргентина ҳатто унинг қайтарилишини талаб қилган. Шунга қарамай, «Холокост архитектори»га нисбатан тергов бошланган.

    Орадан тўққиз ой ўтиб, 1961 йил 21 февраль куни Эйхманга айблов эълон қилинган — у яҳудий халқига, инсониятга қарши жиноят содир этиш, ҳарбий жиноятлар, шунингдек, жиноий ташкилот аъзоси бўлганликда айбланган.

    Фото: DPA

    Қуддусда ўтказилган, радио ва телевидениеда узатиб борилган суд жараёнида 1,6 минг ҳужжат кўриб чиқилган, 100 нафар гувоҳ тингланган. Освенсим коменданти Рудолф Хёсснинг биографик қайдларида келтирилишича, Эйхман биринчи навбатдаги яҳудий болаларини ўлдириш таклифини илгари сурган. Шу сабабли лагерга олиб келинган яҳудий болаларнинг аксарияти Освенсим газ камераларида жон берган.

    Эйхманнинг ўзи айбини тан олмаган ва афв сўраган — у ўзини «тизимнинг бир бўлаги» бўлганини айтиб, фақат буйруқларни бажарган. Жиноятчи айбдор деб топилган. 1962 йил 1 июнь кечаси у қатл этилган. Шундан сўнг, Эйхманнинг жасади кремация қилинган, кули эса Ўрта Ер денгизига оқизилган.

    Коммунистик қарашларга эга барча ходимларини ишдан бўшатган General Electric

    Бундан 69 йил олдин 9 декабрь куни General Electric корпорацияси коммунистик қарашларга эга барча ходимлари ишдан бўшатилганини эълон қилган. Бу АҚШ фуқаролари «коммунистлар» деб эълон қилинган ва ҳатто антимилитарист чақириқлари ёки соғлиқни сақлаш ғояларини қўллаб-қувватлаганликлари учун таъқиб қилинган маккартизм сиёсатининг яққол кўриниши эди. Экспертларнинг фикрича, Совет Иттифоқи муваффақияти фонида сўл ғоялар Америка жамиятида оммалашган ва Вашингтон элитаси рақибларига чора кўришга қарор қилган. Бунинг натижасида сенатор Жозеф Маккарти илгари сурган «алвастилар ови» юзага келган.

    Фото: Getty Images

    Сўл ғояларга қизиқиш билдирган инсонларни сиёсий таъқиб қилиш АҚШда 1950 йиллар бошида бошланган, бироқ бунинг учун замин ўнлаб йиллар давомида тайёрланган эди. Маккартизм расман қораланганидан кейин ҳам диссидентларга нисбатан босим йўқолмаган, шунчаки бошқа кўринишларга эга бўлган.

    Тарихчилар АҚШдаги «қизиллар ваҳимаси» деб аталувчи ҳолатларнинг иккита асосий нуқтасини келтириб ўтади. Биринчиси 1917—1920 йилларга тўғри келади ва Россиядаги Октябрь инқилоби билан боғлиқ. Политолог Мюррей Бертон Левин Америка жамиятининг ўша вақтдаги кайфиятини АҚШда болшевиклар инқилобидан қўрқиш билан боғлиқ «умуммиллий жазава» деб атаган. Ваҳимали кайфият консерватик сиёсатчилар ва масалага у қадар тушунмайдиган мухбирлар томонидан қўллаб-қувватланган. Ўша вақтларда эълон қилинган мақолалар ва Вашингтондаги минбарлардан сўзлаган коммунизм ҳақидаги чиқишлар анархизм (ҳокимиятсизлик, бебошлик) билан чамбарчас боғланган. Бутун сўл тарафга глобал зўравонлик офати сифатида қаралган.

    Бундай кайфият ҳукуматнинг фойдасига хизмат қилган. Улар ҳар қандай ҳуқуқ фаоллари ва касаба уюшмалари вакилларини «анархист» деб танитишга рухсат берган. АҚШ бўйлаб «ишончсиз» муҳожирларни депортация қилиш ва сиёсий фаолларни ҳибсга олиш тўлқини бошланган. Қатор штатларда «инқилобий пропаганда»га қарши йўналтирилган қонунлар қабул қилинган, бу эса амалда сўз эркинлигини бўғишга хизмат қиларди.

    1920 йиллар бошига келиб «қизиллар ваҳимаси» тўлқини камайган. Одамлар тўнтариш хавфи минимал эканига ишонч ҳосил қилган. Америка бизнеси Совет Иттифоқи билан савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйишни бошлаган. 1933 йилда АҚШ президенти Франклин Рузвельт Америка иқтисодиётининг «Буюк депрессияси»да жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Москва билан дипломатик алоқаларни ўрнатишга рози бўлган.

    Фото: Getty Images

    Америка ҳукумати ва бизнес-элитаси Иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёнинг ярми сўл ғоялар тарафдорлари эканини тушуниб етган. «Улар ёлғиз қолишлари мумкинлигини ва АҚШда коммунизм оммалаша бошласа ёрдам сўрашга ҳам ҳеч ким қолмаслигини тушуниб етган», — дейди Россия Сиёсий фанлар академияси академиги Андрей Кошкин.

    Совет Иттифоқининг нацистлар Германиясига қарши курашидан кейин Америка Коммунистик партиясининг фаол аъзолари сони 75 минг кишига етган. «Уруш йиллари Иосиф Сталин Америка матбуотида қаҳрамон сифатида гавдаланган, бироқ 1946 йилда СССР янги асосий душман сифатида эълон қилинган ва вазият ўзгаришни бошлаган», — дейди тарихчи Константин Блохин.

    1930 йилларда СССР ва АҚШ муносабатларида бироз илиқликлар бошланган бўлса-да, 1934 йили АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Америкага қарши фаолиятни тергов қилувчи комиссия тузилган. У куч тузилмалари билан биргаликда сиёсат, илм-фан ва санъат, СССР ҳамда коммунизмга мойиллик билдирганларни кузатган. Гумонланувчилар доирасига жумладан, актёр Чарли Чаплин ва қўшиқчи Пол Робсон ҳам тушиб қолган. Совет Иттифоқи расман АҚШ ҳамкори ҳисобланса-да, Чарли Чаплин 1942 йилда иккинчи фронтни очишни қўллаб-қувватлаш борасидаги кампанияси учун ФҚБ томонидан босимга учраган.

    Чарли Чаплин

    Чарли Чаплин
    Фото: Getty Images

    1950 йил 9 февраль куни Висконсин штатидан бўлган губернатор Жозеф Маккарти «коммунизм хавфи» ҳақида нутқ сўзлаб, АҚШ Давлат департаментида 200 дан ортиқ «яширин коммунист» ишлашини билдирган. Сенаторнинг сўзлари мамлакатдаги йирик ОАВлар томонидан ёритилган. Маккарти нутқи «қизиллар ваҳимаси»нинг иккинчи тўлқинини келтириб чиқарган. Марккати нутқи матбуот сабаб АҚШда тезда машҳурликка эришган. 1950 йиллар бошида Gallup социологик хизматлар маълумотларига кўра, уларни мамлакат аҳолисининг 50 фоизга яқини қўллаб-қувватлаган, 29 фоиз америкаликлар эса маккартизмни қоралаган. Демократ Труменни жуда юмшоқ давлат раҳбари деб ҳисоблаган Маккарти барча куч-воситаларини республикачи Дуайт Эйзенхауэрни қўллаб-қувватлашга йўналтирган ва у 1952 йилда АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонган. 1953 йилда экспертларнинг баҳолашича, маккартизмнинг «олдин йили» бўлган, Маккартининг ўзи мамлакатдаги энг кучли таъсир доирага эга инсон мақомини олган.

    Сенатор Маккарти

    Сенатор Маккарти
    Фото: Getty Images

    АҚШда кадрларни оммавий бўшатиш бошланган. Ҳокимият алмашиши билан давлат хизматларидан 800 киши бўшатилган, яна 600 киши ўз хоҳишига кўра кетган. Ишдан бўшатишлар судлар ва олий таълим муассасаларини ҳам қамраб олган. Уларнинг ортидан хусусий корпорацияларга етиб борган. 1953 йил 9 декабрь куни General Electric корпорацияси коммунистик қарашларга эга барча ходимлари ишдан бўшатилганини эълон қилган.

    Гонжа станциясида учта поезд тўқнашуви

    2001 йил 9 декабрь куни Байкалорти темир йўлининг Гонжа станциясида учта юк поезди тўқнашиб кетганди. Ҳалокат оқибатлари анча оғир эди, ҳодисада икки киши ҳалок бўлган.

    Фото: Wikipedia

    Шу куни соат 16:29 да Гонжа станциясининг асосий иккинчи йўлида 2516-сонли юк машинаси техник тўхташни амалга оширган. Станция бўйича навбатчи Петрова 3004-сонли поезд машинисти Поповни бу ҳақда огоҳлантирган ва иккинчи асосий йўлнинг чиқиш сигналини ёпган.

    Шундан кейин Петрова 2126-сонли поезд машинисти билан боғланиб, унга кириш светофори ёпилгани тўғрисида хабар берган. Машинист Кузнецовдан олинган маълумотнинг тасдиқланганини эшитиб Петрова бинодан чиққан ва 3004-сонли поездни кутиб олишга борган.

    Соат 16:33 да 3004-сонли поезд светофорнинг қизил чиқиш сигнали қаршисида тўхтаган. У станцияга тўлиқ жойлашган: унинг охирги вагони ва орқа тарафдаги кириш светофори орасидаги масофа 38 метрни ташкил этган.

    Фото: Wikipedia

    Мазкур поезд ортидан келаётган 2126-сонли таркибнинг оғирлиги 5281 тоннани ташкил этган, 62 та вагондан иборат поезд узунлиги 870 метр эди. Соатига 40 километр тезликда сариқ чироғи ёнаётган светофорга яқинлашган поезд Кузнецов тормоз магистралидаги босимни 0,3 килограмм/сантиметрга ошириб, йўриқнома талабини бузган.

    Поезд тезлиги соатига 35 километргача пасайган ва ёпиқ кириш светофорига қадар 1,4 минг метр қолганди. Номаълум сабабга кўра машинист тезликни пасайтирмаган, унинг ёрдамчиси қизил чироққа яқинлашилаётганини кўрса-да, бирор чора кўрмаган, стоп-кранни тортмаган. Фақатгина 355 метр қолганида Кузнецов тормоз беришни бошлаган, бироқ энди кеч эди: поезд 50 километр/соатгача қияликда тезлашган.

    Соат 16:40 да 2126-сонли поезд кириш светофорининг қизил чироғидан ўтиб кетган ва 3004-сонли поезднинг орқа қисмига бориб урилган. Тўқнашув зарбидан 2126-поезднинг электровози ва 3004-поездининг тўртта вагони рельсдан чиқиб кетган. Бир неча дақиқадан кейин у ерга 61 та вагондан иборат, оғирлиги 2746 тонна ва узунлиги 855 метрли 2805-сонли поезд келиб урилган.

    Фото: Wikipedia

    Гонжадаги станция йўли қиялиги катта бўлгани боис 2805-поезд бригадаси вагонларнинг чиқиб кетганини ўз вақтида кўра олмаган. Ҳалокатга кўз тушганида эса тўқнашувдан қочиш имконсиз эди. Бригада фавқулодда тормозланишни босган, шундан кейин кабинадаги одамлар уни тарк этган.

    2805-сонли поезд соат 16:43 да рельсдан чиқиб кетган вагонларга келиб урилган. Зарба оқибатида электровознинг ён девори бузилган. 2805-поезди машинисти Котов ҳамда унинг ёрдамчиси Персин тўқнашув вақтида ён йўлакда бўлгани боис, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Нью-Йоркда отиб ўлдирилган Жон Леннон, Украина бўйлаб Ленин ҳайкалларининг қулатилиши ва АҚШ—СССР ўртасида ядровий қуролсизланиш бошланиши. Кун хронологиясида 8 декабрь

    09.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   33767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грузияда ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди (фото)

    09.12.2022, 08:39

    Гватемала собиқ президенти 16 йилга қамалди

    09.12.2022, 08:13

    Хитойда кузатув камераларидан одамни яшира оладиган кийим ихтиро қилинди (фото)

    09.12.2022, 07:56

    Греция Туркиянинг «такрорий уруш таҳдидлари»ни қоралади

    09.12.2022, 07:29

    ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди

    09.12.2022, 02:41

    Зеленский идораси Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди

    08.12.2022, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Havas тармоғи истеъмолчилари ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши компания номига сазовор бўлди


    Kapitalbank ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича халқаро сертификациядан муваффақиятли ўтди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Havas Holding Франциянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистон Миллий банки Наврўз байрами билан табриклайди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.