Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 5 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Россияга навбатдаги санкциялар: технология, молия ва матбуот соҳаларида қўйилади.

Брюсселда Россияга қарши санкцияларнинг янги — уруш бошидан буён тўққизинчи пакетини киритиш муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Politico. Нашр қайд этишича, 3—4 декабрь кунлари Еврокомиссия Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар билан бу масалада маслаҳатлашувлар ўтказган.

Айни вазиятда: технологиялар, молия ва матбуот соҳасидаги 180 тагача позиция санкцияларга учраши мумкин.

Бир нечта дипломатлар Politico’га маълум қилишича, санкциялар бўйича келишувларга «нисбатан тезкорлик билан» — келаси ҳафтага белгиланган Евроиттифоқ саммитигача эришилиши мумкин.

Санкцияларнинг саккизинчи пакети Евроиттифоқ томонидан октябрь бошида тасдиқланган эди. Унга, хусусан, нефть нархига юқори чегара, шунингдек, криптоҳамёнга нисбатан тақиқ ва Россиядан қарийб етти миллиард долларлик импортга чекловлар кирган эди.

Эронда намойишлар фонида Конституция қайта кўриб чиқилиши мумкин

Эроннинг 1979 йилги инқилобдан кейин қабул қилинган бош қонуни қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Иброҳим Раисий Конституция куни муносабати билан сўзлаган нутқида маълум қилди, деб ёзади Al-Hadath.

Унинг айтишича, конституцияси «ўзгарувчан услублар»ни кўзда тутади ва шундай тузилганки, уни амалга оширишда ва мамлакат ишларини бошқаришда ҳукуматга чорасиз вазиятлардан чиқиб кетиш имкониятини беради.

Раисийнинг баёноти мамлакатда сентябрь ўрталаридан буён давом этаётган норозиликлар фонида янгради, уларга эса келиб чиқиши курд бўлган 22 ёшли талаба Маҳса Аминийнинг ўлими сабаб бўлди.4 декабрь куни Эронда ахлоқ полицияси тугатилгани маълум қилинди. «Ахлоқ полициясининг суд тизимига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва у ёпилди», — деди Эрон бош прокурори Муҳаммад Жафар Монтазери.

Сафарбарлик бошлангач Россиядан кетса-да, online ишлаётган россияликлар учун чекловлар қўйилади

Россия Федерация кенгашининг давлат қурилиши ва конституциявий қонунчилик бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Клишас сафарбарлик бошланганидан кейин мамлакатни тарк этган россияликлар учун «иқтисодиётнинг таъсирчан соҳалари»да масофадан ишлашни чеклаб қўйишни таклиф қилди.

Клишас «Ведомости» газетасига маълум қилишича, ҳукумат кетиб қолган россияликлар учун «чет элдаги ҳаётни ноқулайроқ қиладиган» чора-тадбирларни ишлаб чиқиши мумкин.

«Уларнинг кўпчилиги қочиб кетди, лекин Россия компанияларида масофадан туриб ишлашда давом этмоқда. Биз одамларга у ерда (чет элда) ишлаб, лекин пулни бу ердан олиш имкониятини бераётган ҳамда уларнинг барчаси солиқларни тўлаяптими, йўқми — буни тушунарсиз қилиб қўяётган қонунларни ўзгартириб, бу схемаларни чеклай оламизми? Албатта», — деди Клишас.

Сентябрь ойида сафарбарлик бошлангач, Россия аҳолисининг кўпчилиги қўшни мамлакатларга жўнаб кетди, асосий йўналишлар Қозоғистон, Грузия ва Финляндия бўлди. Хусусан, Қозоғистонга 400 мингдан ортиқ одам, Грузияда 700 мингдан зиёд россиялик кетган, ҳозир эса уларнинг ҳар иккисида 100 минг нафардан россиялик қолган.

 Ўзбекистонда газ ва электр муаммосига ечим борми?

Ўзбекистонда қаҳратон қиш бошланди ва доимгидек электр ва газ муаммоси кун тартибига чиқди. «Ўзгидромет» бундай совуқ ҳаво 10 декабргача давом этишини хабар қилди.

Айни пайтда Республиканинг деярли барча ҳудудларида электр ва газ узилишлари сони кескин ортган. Ушбу масала юзасидан «Дарё» Интернет нашри ижтимоий тармоқлар фаолларининг мазкур масалада ёзган фикрларини жамлади.

«Давлетовуз» Telegram-каналида энергетика инқирози сабабчиларини жавобгарликка тортиш масаласига урғу берилган бўлса,Иқтисодчи Отабек Бакиров газ учун солиқлар уч баробарга камайтирилганига қарамай, уни қазиб олиш нега камайиб бораётганини сўроқ остига олди.

Ҳуқуқшунос Ҳамид Содиқ Telegram’даги каналида парламент биносини иссиқлик таъминотидан узишни таклиф қилган.

Блогер Нозим Сафаров эса бундай вазиятда ҳукумат халқ билан фаол мулоқотда бўлиши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 9 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон энерготизимида оғир оқибатли «авария» – блекаут хавфи юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бундан аввал Энергетика вазирлиги электр ва газ таъминотидаги муаммоларни тўғри тушунишга чақирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади