Германия жануби-ғарбидаги Иллеркирхберг шаҳрида номаълум эркак мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Таъкидланишича, жиноятчи турар жой биносига яширинган, полиция гумондор жойлашган бинони қуршаб олган. Болалар ва жиноятчи бир-бирини танийдими ёки йўқми номаълум. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
3 ноябрь куни Қуддуснинг Эски шаҳар қисмида пичоқ билан қуролланган номаълум шахс Исроил чегара полицияси ходимларига ҳужум қилганди, оқибатда 3 офицер яраланган. 21 ноябрь куни Грозний марказида полициячи пичоқлаб ўлдирилган, ҳужумчи эса отиб ташланганди.
Изоҳ (0)