Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тарихда биринчи марта Исроил президенти Исхак Герцог қирол Ҳамад бин Исо ал-Халифанинг таклифига биноан Баҳрайнга йўл олди. Бу ҳақда Исроил раҳбари канцелярияси хабар берди.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

«Бу Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларда ‘Иброҳим келишувлари’ имзоланиши билан таъминланган яна бир тарихий қадам, шунингдек, Исроил билан тинчлик доирасига янги мамлакатларни киритиш йўлидаги қадамлардан бири. Мен Баҳрайн қироли ҳамда унинг ҳукумати меҳмони бўламан ва ўзаро манфаатли масалалар муҳокамасига умид қиламан», — деган Герцог Баҳрайнга учишидан олдин.

Исроил президенти Баҳрайн пойтахти Манамага ташриф буюради, қирол, қироллик расмийлари ва яҳудий жамияти вакиллари билан учрашади. Исроил саноати ва иқтисодиёти вакиллари билан биргаликда Баҳрайн Иқтисодий ривожланиш кенгашига ташриф буюради, дейилади канцелярия хабарида.

Бундан ташқари, 5 декабрь куни у Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) учади, у ерда Абу-Дабидаги космик конференцияда иштирок этади ва президент Муҳаммад бин Заид ал-Наҳаён билан учрашади, дея қўшимча қилинган хабарда. Бу уларнинг тўртинчи учрашуви бўлиб, икки давлат раҳбарлари муносабатларни мустаҳкамлаш, тинчликнинг аҳамияти ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилади.

2020 йилда Исроил Баҳрайн ва БАА билан муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олганди. Битим «Иброҳим келишуви» деб аталди. БАА ва Баҳрайн билан шартнома тузилгунга қадар яҳудий давлати араб давлатлари орасида фақат Миср ва Иордания билан дипломатик муносабатларга эга эди.

Май ойида Исроил БАА билан эркин савдо шартномасини имзолади. The Jerusalem Post хабарига кўра, озиқ-овқат, косметика, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармон каби маҳсулотларнинг 96 фоизига божхона тўловлари бекор қилинган. Бу яҳудий давлати ва араб давлати ўртасидаги биринчи шундай келишув. Исроил Баҳрайн билан ҳам йил охиригача шундай битим тузишни режалаштирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg