Индонезиянинг Ява оролида Семеру вулқони отилиб, тахминан 15 км баландликка кул отди, дея хабар берди Индонезия Энергетика ва минерал ресурслар вазирлигининг вулқон ва геологик офатларни юмшатиш маркази (ПВМБГ).
Шарқий Ява провинциясидан одамларни эвакуация қилиш бошланди. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Вулқон муносабати билан Япония метеорология бошқармаси Окинава жанубий префектурасидаги Мияко ва Яеяма оролларини цунами хавфидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Индонезиядаги вулқон кули жанубга қараб кетмоқда. Иссиқ булутларнинг сурилиши масофаси 5–7 км га баҳоланмоқда
Табиий офат аввалига хавфнинг учинчи даражаси сифатида белгиланди, кейинроқ, ПВМБГ раҳбари Хендра Гунаван бу максимал, тўртинчи даражага кўтарилганини маълум қилди.
Семеру Явадаги энг баланд вулқон — 3676 метр. Бир йил аввал 5 декабрь куни Семеру отилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)