Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Украинада олиб бораётган уруш Европа мамлакатларида ва уларнинг Россия бўйича стратегик ҳисоб-китобларида заифликлар борлигини кўрсатди, деди Финляндия бош вазири Санна Марин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Мен сизга рўйи-рост гапираман, бор ҳақиқатни айтаман. Европа ҳозир етарлича кучли эмас. АҚШсиз биз муаммоларга дуч келган бўлардик», — деди Марин Австралияга ташрифи чоғида Сиднейдаги Лоуи институти таҳлил марказида нутқ сўзлаётиб.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Украинани урушда ғалаба қозониш учун «талаб этиладиган ҳамма нарса билан» таъминлаш зарур, айни вақтда эса Европанинг ўз мудофаа салоҳиятини ҳам ошириш керак.

«Биз Европа мудофаасига оид имкониятларни, Европа мудофаа саноатини ошираётганимизга ишонч ҳосил қилиб, турли вазиятларни эплай олишимизга амин бўлишимиз керак», — дея таъкидлади Марин.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Финляндияга 323,3 миллион долларлик қурол сотишни маъқуллаган, Пентагоннинг Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги қарор ҳақида Конгрессни хабардор қилган эди.

Гап Финляндияга 40 та тактик ракеталар ва тўртта АIM 9Х Block II бошқарув мосламалари, шунингдек, 48 та АGM-154 Joint Stand Off Weapons бошқариладиган бомбалар ва тегишли жиҳозларни етказиб бериш ҳақида бормоқда.

АҚШ президенти маъмурияти ушбу битимни Қўшма Штатлар ва унинг ишончли ҳамкори Финляндиянинг миллий хавфсизлигини таъминлаш учун «ўта зарур» деб атади. Бунинг ортидан Финляндия «ҳаво-ҳаво» ва «ҳаво-ер» синфидаги қуролларини яхшилайди.

Май ойида Финляндия Швеция билан биргаликда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган ва ўз қарорини Украинада ҳарбий ҳаракатларнинг бошланиши билан боғлаган. Туркия ва Венгрия бу қарорга қарши чиқди: Анқара, хусусан, иккала номзод давлатни терроризмга ёрдам беришда айблади. Якунда томонлар Хельсинки ва Стокгольм «Курдистон ишчилар партияси» аъзоларини Туркияга экстрадиция қилиши ва курд тузилмалари билан боғлиқ барча ташкилотларни ёпиши назарда тутилган келишувга эришди.

Кейинчалик Венгрия бош вазири Виктор Орбан янги номзодларни қўллаб-қувватлашга ваъда берди, бироқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Швеция ва Финляндияга қарши қолган даъволарини эълон қилди. «Улар экстрадиция ва қонуний низомларга оид умидларни оқламади», — деб тушунтирди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди