Ялпиз ва қатиқ қўшиб тайёрланадиган пряниклар мазали таъм ва хушбўй ҳидга эга. Пряникларнинг ичига ўзингизга ёққан мураббо ёки шоколад қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- тухум — 2 дона
- шакар — 200 г
- қатиқ — 350 мл
- ўсимлик ёғи — 3 қошиқ
- ялпиз дамламаси — 1 қошиқ
- истеъмол содаси — 1 қошиқ
- ун — 700-800 г
- сув — 70 г
- шакар — 140 мл
- Печни 190 даража ҳароратда олдиндан қиздиринг. Листни пергамент қоғоз билан ўранг.
- Тухум билан шакарни кўпиртиринг. Унга қатиқ, ўсимлик ёғи ва ялпиз дамламасини солинг, яна кўпиртириб олинг. Устига сода қўшиб аралаштиринг.
- Аралашмага секин-аста ун қўшинг, юмшоқ ва силлиқ хамир ҳосил қилинг. Хамирни 50-60 г оғирликдаги тенг қисмларга бўлинг, уларни тўпчаларга айлантиринг ва устини бироз босиб текисланг.
- Хамирларни пишириш варағига қўйинг ва орасида кичик масофа қолдиринг. Пряникларни қизаргунга қадар 25-30 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Прайникларни печга қўйганингиздан кейин сув билан шакарни аралаштиринг. Аралашмани 3-4 дақиқа давомида қайнатиб олинг.
- Тайёр пишириқларини катта идишга солинг, устига иссиқ сиропни қуйинг ва яхшилаб аралаштиринг. Прайникларни бир неча дақиқага қўйиб қуритиб олинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)