• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Рецептлар

    Исмалоқдан тайёрланадиган 4 хил егулик рецепти

    Исмалоқ нафақат ўзининг ноёб фойдали хусусиятлари билан, балки ҳар қандай таомни тўлдириши мумкин бўлган таъми билан ҳам машҳур. Шўрвалар, салатлар, макаронли таомлар — исмалоқ асосий маҳсулот сифатида ишлатиладиган таомлар рўйхати чексиз. Ушбу маҳсулот жуда кўп фойдали моддаларни ўз ичига олади ва уни ҳар қандай рецептга қўшса бўлади. Marie Claire нашри исмалоқдан тайёрланадиган таомлар рецептини тақдим этди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Исмалоқдан тайёрланадиган шўрва рецепти 

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Керакли масаллиқлар: 

    • исмалоқ — 300 гр
    • қизил пиёз — 30 г
    • саримсоқ — 5 г
    • сабзавотли шўрва — 100 гр
    • қаймоқ — 100 мл
    • зайтун мойи — 20 гр
    • брокколи — 30 г
    • картошка — 30 г
    • туз, қалампир — таъбга кўра
    • рикотта пишлоғи — 50 г
    • қовурилган қизил гўштли балиқ — 30 г
    Тайёрланиши:

    Пиёз ва саримсоқни зайтун мойида товада қизаргунча қовуринг. Кейин сабзавотли шўрвани маҳсулотларнинг устига солинг. Унга тўғралган картошка, брокколи қўшиб пиширинг. Сабзавотлар қайнаб пишгандан сўнг, унга исмалоқ қўшинг ва паст оловда 10 дақиқа давомида пиширинг. Шўрвага мурч ва қалампир қўшинг. Тайёр бўлган шўрвани блендер билан аралаштиринг. Қаймоқни солинг ва яна 3-4 дақиқа пишириб олинг. Шўрвани дастурхонга тортишдан олдин риккота пишлоғи ва қовурилган қизил гўштли балиқ билан безатинг.

    Исмалоқдан қўшиб тайёрланадиган макаронли таом рецепти 

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Керакли масаллиқлар:

    • макарон — 200 гр
    • исмалоқ — бир боғ
    • саримсоқ — 2 донача
    • зайтун ёғи — 2 ош қошиқ
    • қаттиқ пишлоқ — 70 г
    • мурч — таъбга кўра
    • туз — таъбга кўра 
    Тайёрланиши:

    Макаронни туз қўшилган сувда пишгунича қайнатиб олинг. Макарон пиширилаётганда, исмалоқни ювинг ва тўғраб олинг. Тозаланган саримсоқ доначаларини олдиндан қиздирилган идишда зайтун ёғи билан қовуриб олинг. Саримсоқ мазали таъм бериши учун бир дақиқа қовуринг ва олиб ташланг. Исмалоқни товага солинг ва тахминан 3-4 дақиқа пишириб олинг. Кейинроқ макароннинг сувини тўкиб ташланг ва уни исмалоқ, туз ва қалампир билан аралаштиринг. Таомни дастурхонга тортишдан олдин ликопчаларга солиб устига майдаланган пишлоқ сепинг. Агар хоҳласангиз янги узилган райҳоннинг бир нечта баргини таомга солишингиз мумкин.

    Қаймоқ ва исмалоқдан тайёрланадиган таом рецепти 

    Фото: Маире Cлаире

    Фото: Маире Cлаире

    Керакли масаллиқлар: 

    • исмалоқ — 500 гр
    • сариёғ — 30 г
    • 20 фоиз ёғли қаймоқ — 150 мл
    • мускат ёнғоғи — таъбга кўра
    • қалапмир — таъбга кўра
    • туз — таъбга кўра
    Тайёрланиши:

    Исмалоқни ювинг ва юмшоқ бўлиши учун иссиқ сувга солинг. Кейин уни идишга солинг, қуритинг ва майда бўлакларга бўлинг. Қиздирилган идишда сариёғни эритиб, исмалоқ ва қаймоқни солиб тахминнан 3 дақиқа давомида қайнатиб олинг. Таъбга кўра туз, қалампир, мускат ёнғоғи қўшинг, вақти-вақти билан аралаштириб, яна бир дақиқа қайнатиб олинг. Егуликни гўшт ва балиқ билан ёки алоҳида таом сифатида истеъмол қилишингиз мумкин.

    Исмалоқ ва лавлагили салат 

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Керакли масаллиқлар:

    • исмалоқ — 300 гр
    • лавлаги — 350 г
    • пишлоқ — 150 г
    • саримсоқ — 1 донача
    • зайтун ёғи — 3 ош қошиқ
    • қалампир, туз — таъбга кўра 
    Тайёрланиши:

    Лавлагини қайнатиб олинг ва катта бўлакларга бўлинг. Сўнгра саримсоқни майдаланг, пишлоқни куб шаклида тўғраб олинг. Исмалоқни қўлингиз билан майдаланг. Маҳсулотларни салат идишида аралаштиринг, зайтун ёғи ва зираворлар қўшинг. Агар керак бўлса таъбга кўра уруғлар ёки майдаланган ёнғоқ билан сепилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    •  Нок, исмалоқ ва олмадан мазали илиқ смузи тайёрлаймиз.
    • Исмалоқ ва пишлоқ солиб тайёрланадиган штрудел рецепти.
    • Исмалоқ қўшиб тайёрланадиган пишлоқли таёқчалар.
    • Чиғаноқ шаклидаги макаронлар ичига қийма ва исмалоқ тўлдириб, мазали таом тайёрланг.

    15.11.2022, 13:50   Изоҳ (0)   7310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ичига товуқ гўшти ва сабзавотлар солиб пишириладиган қовоқ рецепти

    14.11.2022, 18:22

    Макарон, қийма ва пишлоқдан мазали запеканка тайёрлаймиз

    11.11.2022, 14:58

    Банан, печенье ва қуюлтирилган сутли крем қўшиб мазали трайфл ширинлигини тайёрлаймиз

    10.11.2022, 09:41

    Бутун дунёда оммалашаётган Жанубий Корея десерти — Бенто тортини тайёрлаймиз

    09.11.2022, 10:35

    Хуштаъм «Чумоли уяси» салатини тайёрлаб кўринг

    08.11.2022, 17:35

    Танадаги ёғларни эритишга ёрдам берадиган 4 хил мазали шўрва рецепти

    05.11.2022, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:13

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 18 август, 11:57

    АҚШда шаршара ортидаги ғорга тушиб кетган эркак қутқарилди (видео)

    Дунё | 18 август, 11:44

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 18 август, 11:18

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Apple улуши қисқарди: Уоррен Баффет янги компанияларга 1,5 млрд доллар инвестиция киритди

    Дунё | 18 август, 11:15

    “Супермен” ва “Юлдузлар жанги” фильмлари юлдузи Теренс Стемп вафот этди

    Кино | 18 август, 11:00

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришни режалаштирмоқда 

    Спорт | 18 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.