Сабзавотлар билан тўлдирилган қовоқли таом мазали таъмга эга. Уни ўзингизга ёққан кўкатлар безацангиз ҳам бўлади. Қовоқли таомни кечки овқатланишда тайёрлаб оила аъзоларингизни хурсанд қилишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- товуқ филеси — 500-600 г
- картошка — 2-3 дона
- сабзи — 1 дона
- қўзиқорин — 100-200 г
- пиёз — 1 дона
- қовоқ — 1 дона
- ўсимлик ёғи — 3 қошиқ
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- зираворлар — таъбга кўра
- пишлоқ — таъбга кўра
- Товуқ филеси, картошка, сабзи ва қўзиқоринларни ўртача катталикдаги бўлакларга бўлиб олинг. Пиёзни майдаланг.
- Қовоқнинг юқори қисмини кесиб олинг ва ичидаги уруғларни олиб ташланг. Ички қисми каттароқ бўлиши учун қовоқнинг мағзини қошиқ билан олиб ташланг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздириб олинг. Товуқ гўшти бўлакларини ҳар томондан қовуринг. Унга туз, мурч ва зираворлар қўшинг.
- Гўштга пиёз, қўзиқоринни қўшинг ва яна 3-4 дақиқа давомида қовуринг. Устига картошка, сабзи ва тўғралган қовоқ мағзини қўшинг. Маҳсулотларни ўртача оловда 10 дақиқа давомида идишнинг қопқоғини ёпиб пиширинг.
- Қовоқнинг ичига қовурилган маҳсулотларни солинг. Қовоқнинг устини кесилган бўлаги билан ёпинг ва 40-50 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда қиздирилган печда пишириб олинг.
- Таом тайёр бўлишдан 10 дақиқа олдин қовоқнинг устидаги бўлакни олиб ташланг ва маҳсулотларнинг устига майдаланган пишлоқ сепинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)