Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

3 ноябрь куни Вашингтонда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг энергия масалалари бўйича махсус гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида томонлар АҚШдан Европа Иттифоқига суюлтирилган газ (LNG) етказиб беришни ошириш тенденциясини сақлаб қолишга келишиб олди. 

2023 йилга келиб етказиб бериш ҳажми 2021 йилга нисбатан 50 миллиард куб метрга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда 7 ноябрь куни Оқ уй сайтида чоп этилган пресс-релизда маълум қилинди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Томонлар 2023 йилда АҚШ ва Европа Иттифоқининг барқарор энергия бозорига интилишларига мос келадиган нархларда таъминот ва омборларни тўлдиришда ишчи гуруҳнинг иштирокини муҳокама қилди.

Ушбу чора-тадбирларни таъминлаш учун Европа Иттифоқининг энергия платформаси аризаларни тўплаш ва газни биргаликда сотиб олиш учун восита сифатида ишлатилади. 

Платформа апрель ойида Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан табиий газ ва водород сотиб олиш учун яратилган.

АҚШ Европа Иттифоқига Норвегиядан кейин иккинчи йирик газ етказиб берувчи ҳисобланади. 16 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг энергия масалалари бўйича ёрдамчиси Жефри Пятт мамлакат LNG экспортининг 70 фоизи Европага тўғри келишини айтган.

2021 йилда Россиянинг Европа Иттифоқига газ импорти 155 миллиард куб метрни ташкил этган. Бунда LNG миқдори — 15 млрд куб метр.

Газпромнинг сентябрь ойидаги маълумотларига кўра, йил бошидан бери Россия газининг Европа Иттифоқига етказиб бериш ҳажми 48 фоизга камайган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?