Киев ва Украинанинг олтита вилоятида электр энергияси узилишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийга таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Энг кўп узилишлар ҳозирда Киев ва Киев вилоятида. Бу жуда қийин. Биз ҳар бир сценарийни батафсил кўриб чиқамиз ва тегишли чораларни тайёрлаяпмиз, — дейди Зеленский видеомурожаатида.
Киев маъмуриятининг маълум қилишича, шаҳарда душанба куни соат 7:00 дан (Тошкент вақти билан 10:00) фавқулодда электр таъминоти узилиши мумкин.
7 ноябрь куни энергия тизимидаги тақчиллик кутилганидан 32 фоизга кўп бўлиши прогноз қилинмоқда.
«Укрэнерго» энергетика тизимининг ишлашини барқарорлаштириш учун истеъмолни 30 фоизга қисқартириш кераклигини, шунингдек, Киев, Чернигов, Черкаси, Житомир, Суми, Харьков ва Полтава вилоятларида ўчиришлар амалга оширилишини маълум қилди.
Киев шаҳар маъмуриятининг Муниципал хавфсизлик департаменти директори Роман Ткачук аввалроқ The New York Times нашрига берган интервьюсида Киевда инфратузилмага ҳужумлар давом этса, бутун аҳоли эвакуация қилинишини истисно қилмаган. Бироқ ҳозирча расмийлар бунга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти.
10 октябрдан бери Россия узоқ масофали қуроллар билан Украинага ҳужум қилмоқда.
Изоҳ (0)