• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Бу имкониятни қўлдан беришга ҳаққимиз йўқ» — Зафар Ҳошимов иқтисодий форум ҳақида ўз фикрларини билдирди

    Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Самарқандда ўтказилган иқтисодий форум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

    Зафар Ҳошимов

    Зафар Ҳошимов
    Фото: «Дарё»

    Кечагина Самарқанд шаҳрида ўз ишини якунлаган II Ўзбекистон Иқтисодий форуми ҳақида қатнашчи сифатида шуни аниқ ва дадил айта оламанки, форум жуда самарали ўтди, — деб ёзади тадбиркор.

    Унга кўра, бу каби форумларнинг самараси — мамлакат, минтақа ҳамда умумжаҳон даражада содир бўлаётган жараёнлар, уларнинг иқтисодиётга таъсири, уларни қандай талқин этиш, шу орқали уларга нисбатан қандай таъсир ўтказиш, чора-тадбирлар кўриш ҳақида ғоя ва фикрлар алмашинишдан иборатдир.

    Маҳсули эса — баҳс-мунозаралар, муҳокамалар ва музокаралар орқали келажак истиқболларни, долзарб приоритетларни, маслак-мақсадларни ва амалий чора-тадбирларни аниқлаб олиш, англаш ва фикр-ғояларни уйғунлаштириб олишдан иборатдир.

    Худди ана шу призма орқали қараганда, бу ўтган форум жуда муваффақиятли бўлди, деб ҳисоблайман, — дейди Зафар Ҳошимов.

    Форумда деярли барча халқаро молия ташкилотлари, йирик инвестицион корпорациялар, инфратузилмаларни ривожлантириш корхоналари, халқаро банк ва молия муассасалари, логистика, халқаро иқтисодий ОАВлар, тадқиқот ва академия вакиллари, ҳамда хорижий ва маҳаллий корхоналар вакиллари қатнашди.

    Тадбиркорга кўра, бу қатнашчилар ўз даражасида ташкилот ва корхоналарида қабул қилинаётган қарорларга бевосита таъсир қилишга қодир, ваколатли қатнашчилардир. Демак, бу форумнинг хулоса ва натижалари иқтисодий, ижтимоий ҳаётимизга давомий таъсири бўлиши шубҳасиз.

    Шахсан менга, тадбиркор сифатида, ушбу форум жуда аҳамиятли ва фойдали бўлди. Унда мен «биринчи қўллардан» олган ҳозирги вазиятга халқаро ташкилотлар ва турли ҳукуматлар мутасаддилардан тортиб чет эл инвесторлари билан форум тадбирлари ҳамда бирга бир суҳбатларда олган ахборот ва ғоялар, корхонамизнинг ҳозирги ва истиқболли стратегиясини ифодалашда жуда катта далда бўлади, — деб ёзади у.

    Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси ўз хулосаларидан баъзиларини санаб ўтди:

    • Инфляция келажак бир неча йил мобайнида нафақат мамлакатимиз, балки умумжаҳон даражасида энг долзарб муаммо ва таҳлика бўлади;
    • Пандемиядан сўнг ҳали жаҳон иқтисодиёти ўзини тиклаб олмаган даврда Россиянинг Украина билан бошлаган уруши, нафақат бу мамлакатлар, балки бутун дунё иқтисодиётига ўта салбий таъсир кўрсатмоқда;
    • Бу шароитда иқтисодиётимиз ўсиш кўрсаткичларини юқори даражада ушлаб туриш янада мураккаб вазифага айланмоқда ва уни ечиш учун мамлакатимизда охирги беш-олти йил олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозим;
    • Мамлакатимиз ўсиш суратларини ушлаб туриш учун чуқурроқ тизимли ўзгаришлар бошлаш: хусусийлаштиришни жадаллаштириш, давлат иқтисодиётни бошқаришидан иложи борича тезроқ четланиши, инфляцияга жавобан давлат харажатларини кескин қисқартириш, халқаро савдони эркинлаштириш — ЖСТга киришни тезлаштириш масалалари туради;
    • Юқори инфляция шароитида чет элдан олинадиган кредитлар нархи кескин ўсаётгани сабабли, мамлакатимиз ичида банк ислоҳотларини жадаллаштириш, ва шу аснода ўсишни ички молиявий ресурслар, яъни мамлакатимиз корхоналари ҳамда аҳоли маблағларини ривожланишимизни молиялашга жалб қилиш, ҳамда иқтисодиётимизга чет элдан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш масаласи туради;
    • Логистика ва транспорт тақчиллиги ҳамда анъанавий иқтисодий ҳамкорларимизда рўёбга келаётган қийинчиликларни ҳисобга олган холда экспорт ва импорт бозорларимизни диверсификация қилиш ҳамда янги транспорт коридорлар ва логистик ечимлар излаш долзарб муаммо;
    • Иқтисодий ўсишни барқарорлик тамойиллари асосида амалга ошириш яъни атроф муҳит ва экология, ҳуқуқий кафолатлар, ижтимоий масалалар, жумладан, гендер тенглик, ёшлар сиёсати, инклюзивлик, иқтисодиётимизда корпоратив бошқарув андозаларини татбиқ этиш ва ривожлантириш орқали режаларимизни амалга ошириш.

    Унга кўра, шу қадамлар орқали, форум ўз шиорида эълон қилган инсон қадри ва инсон манфаатига хизмат қилувчи ислоҳотлар режасига янада чуқурроқ уйғунлик киритишга муваффақ бўлди.

    Зафар Ҳошимовнинг ёзишича, яхши хабарлар ҳам талайгина:

    Форумнинг нафақат оммавий тадбирларида, балки шахсий яккама якка суҳбат ва учрашувларда кўпгина чет эллик салобатли инвесторлар ва амалдорлар мамлакатда бўлаётган жадал ўзгаришлар, илғор жараёнлар ҳақида ижобий фикрда бўлди.

    Гарчи, уларнинг назарида, бир қарашда, ислоҳотлар сурати бир оз секинлашгандай туюлса-да, иқтисодиётда жадал тўғри қадамлар қўйиш давом этса, ҳозирги таҳликали шароитда мамлакат олдида ноёб имкониятлар пайдо бўлаётганини кўп таъкидлади.

    Уларнинг айтишича, Ўзбекистон тўғри йўл танлаган ва худди шунинг учун, ҳатто пандемия шароитида ҳам иқтисодини ривожлантира олди.

    Минтақадаги қатор қийинчиликлар пайдо бўлаётган бу шароитда ҳам биз яна бир бор ғолиб бўлиб чиқишимизга имкониятлар катта, — деб ёзади тадбиркор.

    Муҳими, шу онда Ўзбекистонга дунё иқтисодий ва молиявий доираларининг назари тушган, жадал ривожланиш бўсағасида турган, нотинч минтақада барқарор ривожланиб, дадил қадам босаётган ва дунё молиявий ва иқтисодий доиралари учун алоҳида жозибага эга макон бўлиб шаклланяпти.

    Бу имкониятни қўлдан беришга ҳаққимиз йўқ, деб ўйлайман, — деб якунлайди Зафар Ҳошимов.
    07.11.2022, 22:11   Изоҳ (0)   16864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа аҳолиси электр ва газ учун рекорд даражада кўп пул тўламоқда

    07.11.2022, 18:31

    Украинада 4,5 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолмоқда

    07.11.2022, 12:19

    АҚШ Украинага 400 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди

    04.11.2022, 23:46

    Қўй гўшти нархи энг кўп пасайган: октябрь ойида жаҳон озиқ-овқат нархлари қандай ўзгарди?

    04.11.2022, 21:40

    Ўзбекистонда сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий маркировкалаш бошланади

    04.11.2022, 20:53

    Туркияда нархлар 25 йиллик рекорд даражада кўтарилди

    03.11.2022, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.