Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилояти Фориш туманида суғориладиган ер майдонининг ноқонуний савдоси олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фориш тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро З.Р. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга ўзининг онаси А.Б.га деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган 0,35 гектар сувли ер майдонини 14 миллион сўмга сотишга келишиб, 1 200 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади