Ўзбекистонга Johnson& Johnson вакцинасининг янги партияси олиб келинди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
5 ноябрь куни коронавирусга қарши эмлаш учун 583 200 доза Johnson& Johnson вакцинаси келтирилган. 31 октябрь куни ушбу вакцинанинг 419 950 дозалик партияси олиб келинганди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш ишлари тизимли равишда бошланганига бир ярим йилдан ошди. Бу даврда 71,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.
Johnson& Johnson Ўзбекистонда COVID-19 га қарши қўлланилаётган саккизинчи турдаги вакцинадир.
Изоҳ (0)