«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан Бухорога учган самолёти туман сабабли Навоийга йўналтирилди.
«Новости Ташкенцкого неба» Telegram-каналининг хабар қилишича, ушбу авиакомпаниянинг 5 ноябрь куни Шереметьево аэропортидан Бухорога учган СУ1876 рейси аэропортга қўна олмай, Навоийга йўналтирилган.
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити — туман сабабли кўрувчанликнинг чеклангани сабаб бўлган. «Ўзгидромет» 5 ноябрь куни қатор ҳудудларда туман тушинишини прогноз қилганди.
Изоҳ (0)