Тошкентда Mercedes-Benz автомобили 4,3 миллиард сўмлик қарзи сабаб хатланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 январдаги ижро варақасига асосан қарздор «Л.C.W.» МЧЖдан ундирувчи Ипотека банк АТБ фойдасига 4 миллиард 358 миллион 418 минг 221 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Қарздор корхона томонидан банк олдидаги катта миқдордаги кредит қарзи қопланмаганидан сўнг бюронинг Юнусобод тумани бўлими давлат ижрочиси А.Ражабов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Шундан сўнг жами 4,3 миллиард сўм миқдоридаги кредит қарзи учун гаровдаги Mercedes-Benz 221W автотранспорт воситаси хатлаб олиниб, онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)