Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7,2 миллион долларга тенг бўлган 18,3 минг тонна олма экспорт қилди.
Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 12,6 минг тонна;
- Россия – 4,1 минг тонна;
- Қирғизистон – 1,4 минг тонна;
- Туркманистон – 163 тонна.
- Фарғона вилояти – 4,8 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 4,5 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 1,8 минг тонна.
Изоҳ (0)