• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 1 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 1 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Путин Украинадаги объектларга зарбалар Севастополдаги терактга жавоб бўлганини айтди

    Украинадаги энергетика объектларига зарбалар «қисман» Севастополдаги терактга жавоб ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Арманистон ва Озарбайжон етакчилари билан музокаралардан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

    «Қисман шундай. Аммо бу биз қилишимиз мумкин бўлган нарсаларнинг ҳаммаси эмас», — деди Путин 31 октябрь куни Украина ҳудудидаги объектларга зарбаларни Украина қуролли кучларининг Севастополдаги ҳужумларига жавоб деб ҳисоблаш мумкинми? — деган саволга жавобан.

    29 октябрга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари ҳаво ва денгиз дронлари Севастопол кўрфазида Қора денгиз флоти ва фуқаролик кемаларига ҳужум қилди. Шаҳар губернатори Михаил Развожаев дронларнинг барчаси йўқ қилинганини, фуқаролик инфратузилмасига зарар етмаганини ва жабрланганлар йўқлигини билдирди. Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги «Иван Голубец» кемаси зарар кўрганини маълум қилди.

    Шунингдек, муассасага кўра, дронлар ҳужумига учраган кемалар «дон битими» доирасида денгиз йўлаги хавфсизлигини таъминлашда иштирок этган. Шундан кейин Россия ушбу битимдаги иштирокини тўхтатишга қарор қилди.

    Айни вазиятда Путин Россия Украина билан музокаралар борасида ўз позициясини ўзгартирмаслигини айтган

    Россиянинг Киев билан музокаралар бўйича позицияси иккиланишлар ва ўзгаришларга учрамайди, Москва мулоқот давом эттирилишини кутмоқда, деган Россия президенти

    «Нуқта қўйилган». Кремль сафарбарликни якунлаш учун президент фармони шарт эмаслигини маълум қилди

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда «қисман сафарбарлик»ни якунлаш учун президентнинг махсус фармони шарт эмаслигини айтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

    Сизга шуни маълум қиламизки, фармонга эҳтиёж йўқ, бизда бу борада президент администрацияси давлат-ҳуқуқий бошқармасининг хулосаси бор. Шунга кўра, нуқта қўйилди, қисман сафарбарлик тугатилди. Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий комиссарликларга сафарбарлик тўхтатилгани, бундан кейин ҳеч қандай чақирув қоғози юбормаслик ва ҳоказолар юзасидан тегишли телеграммалар юборилган, — деди Песков.

    «Қисман сафарбарлик» тўғрисидаги тегишли фармон ўз кучида қоладими ва унинг асосида Россия ҳукумати сафарбарликнинг янги босқичини бошлаши мумкинми, деган аниқлаштирувчи саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди: «Йўқ, ахир у ерда рақамлар (сафарбар қилинадиганлар сони) қатъий белгиланган — мос равишда 300 минг кишигача дейилган, бу фармоннинг ижроси таъминланди».

    31 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги чақирув қоғозлари юборишни тўхтатишини эълон қилганди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия раҳбари Путинга сафарбарлик тадбирлари тугагани ҳақида 28 октябрь куни ҳисобот берган.

    Шойгунинг баёнотларига қарамай, Россиянинг турли ҳудудларидан одамларга чақирув қоғозлари келишда давом этаётгани ҳақида хабарлар келиб тушган. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков буни ҳарбий комиссариатларнинг «муайян инерсияси» билан изоҳлаган эди.

    Британия разведкаси: Россия «Кинжал» ракеталарини Беларусга жойлаштирган бўлиши мумкин

    Беларусь пойтахти Минск остоналаридаги Мачулишчи аэродромида Россиянинг иккита МиГ-31 самолётлари ва бир контейнер қайд этилган, у, катта эҳтимол билан, «Кинжал» гипертовушли ракеталарни сақлаш учун қўлланилади. Бу ҳақда Буюк Британия разведкаси 1 ноябрь куни эълон қилган ҳисоботда айтилади.

    Ҳисоботда 17 октябрь куни олинган, Россия қирувчиси акс этган суратни ҳам эълон қилди. Унда иккита МиГ-31 самолётини ҳамда Кинжал ракеталари бор деб тахмин этилаётган, тупроқ девор билан тўсилган катта контейнерни кўриш мумкин.

    Бу ракеталарни Россия 2018 йилдан буён қўллаб келади, аммо шу пайтгача уларни Беларусга жойлаштирмаган эди. Россия «Кинжал» ракеталаридан Украинага қарши урушда фойдаланган, аммо уларнинг захиралари чекланган бўлиши мумкин.

    Разведкачилар фикрича, «Кинжал»лар Беларусга 2000 км масофага жойлаштирилгани туфайли, улар Россия учун Украинага қарши урушда кўп имтиёз бермайди.

    Москва бу ракеталарни Ғарбга сигнал бериш ва Беларусни урушдаги шериги сифатида намойиш қилиш учун у ерга жойлаштирган бўлиши ҳам мумкин, дейди Британия разведкаси.

    Шимолий Корея АҚШни ядровий урушга тайёргарлик кўришда айблади

    Жанубий Корея ва АҚШнинг мунтазам ҳарбий машғулотлари фонида Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтонни КХДРга қарши ядро урушига тайёргарлик кўраётганликда ва Корея яриморолидаги вазиятни атай кескинлаштиришда айблади. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

    Пхеньян АҚШнинг КХДРга нисбатан Корея ярим оролидаги вазиятни кескинлаштириш бўйича айбловларини «бемаъни» деб ҳисобламоқда. «Агар АҚШ барибир жиддий ҳарбий провокацияга қўл урса, биз янада жиддийроқ жавоб чораларини кўриб чиқамиз», — дея сўзини якунлади Шимолий Корея ТИВ вакили.

    Аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея қарийб беш йил ичида биринчи кенг кўламли қўшма Вигилант Сторм ҳаво машғулотларини бошлаган эди.

    Ушбу машғулотлар Шимолий Корея томонидан бир қатор ракеталар учирилганидан сўнг, қолаверса, Пхеньян яқин орада ядровий синов ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар фонида амалга оширилмоқда.

    «Қисман мобилизация эълон қилинса, ватанни ташлаб кетаётган юз минглаб эркаклар ҳолати масалани жиддий эканини яна бир марта кўрсатяпти» — Иқбол Мирзо мактабларда ЧЙТ фанини ўқитиш ҳақида

    1 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Халқ таълими вазири томонидан парламент сўровига юборган жавоби кўриб чиқилди. Унда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шу жумладан, ўрта таълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот тақдим этилган.

    Йиғилишда мазкур масала юзасидан Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Иқбол Мирзо фикр билдирди:

    Мен ўта жиддий масалага диққатларингизни тортишни истардим. Биз Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашида фаолият олиб борган пайтимизда айнан шу масалани кўп ўрганганмиз. Чунки ватаннинг мудофааси мактабдаги тарбия билан боғлиқ бўлади.

    Мактабларимизда 5-6 йил олдин шароитлар жуда ёмон эди, лекин ҳали ҳам кескин яхшилангани йўқ. Президентимиз — Олий бош қўмондон катта ислоҳотларни қилиб бердилар. Айниқса, мутахассис ўқитувчилар етишмасди. Ўқитувчиларда ойлик масаласида ҳам муаммолар бор эди.

    Ҳарбий хизматдан бўшаган офицерларни дарс беришга жалб қилиш тўғри ечим бўлди. Лекин ҳали ҳам бор-йўғи 3 фоиз мактабларимизда ўқув машқ милтиқлари бор.

    Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, ушбу масалага жиддий қараб, назоратини олиб бориш керак. Амир Темурнинг машҳур гаплари бор: «Агар тинчликни истасанг, урушга тайёр тур». Бугун собиқ шўро ҳудудида бўлаётган воқеалар қисман мобилизация эълон қилинса, ватанни ташлаб кетаётган юз минглаб эркаклар ҳолати масалани жиддий эканини яна бир марта кўрсатяпти.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери Нурдинжон Исмоиловнинг айтишича, ушбу масала парламент тарихида биринчи маротаба кўтарилмоқда.

    02.11.2022, 00:05   Изоҳ (0)   24259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Улуғбек Қурбонов Сардор Умурзоқовга ўринбосар этиб тайинланди

    01.11.2022, 23:54

    Қўқонда темир сейфдан 13 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёл ушланди

    01.11.2022, 23:37

    ДХХ академиясига кириш тест синовлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

    01.11.2022, 23:00

    Андижонда тадбиркорнинг қарийб 500 млн сўмлик маҳсулотларини қўлга киритган шахслар ушланди

    01.11.2022, 22:48

    Ўзбекистонда 2025 йилгача давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш режалаштирилган

    01.11.2022, 21:36

    Андижонда МЧЖ раҳбари сохта ҳужжат орқали 10 млрд сўм кредитни қўлга киритгани аниқланди

    01.11.2022, 21:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.