Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Оила ва хотин-қизлар» илмий тадқиқот институти директори ўринбосари Ҳамид Абдураимов АОКАда ўтказилган брифингда социологик тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Қайд этилишича, таҳлиллар жорий йилнинг 8 августдан 15 сентябрга қадар ҳудудларда: 15 та шаҳар, 33 та туман ва 204 та маҳаллада ўтказилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги аёлларнинг 47,3 фоизи 4 нафар, 38,6 фоизи 3 нафар фарзандли бўлишни режалаштирган.

Ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3 фоиз) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деган фикрда. Бундай жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда қайд этилган.

Хотин-қизларнинг 64,4 фоизи ҳомиладорликдан сақланиш тўғрисида етарли даражада, 13,1 фоизи қисман хабардор, 22,5 фоизи умуман маълумотга эга эмас.

Ҳар ўнинчи ҳолатда (9,3 фоиз) кузатилган исталмаган ҳомиладорлик ҳимояланиш воситалари тақчиллиги туфайли юзага келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди