Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фармони билан Бейбут Атамқулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда “Zakon.kz”.
Бу маълумотни «Акорда.кз» сайти ҳам тасдиқлаган.
Атамқулов Бейбут Бакирович Қозоғистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди, — дейилади унда.Маълумот учун, Атамқулов 2022 йилнинг январигача Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири бўлган.
Аввалроқ АҚШ Сенати мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчисини эълон қилганди. 2019 йилнинг май ойидан бери элчилик қилиб келган Даниэль Розенблюм ўзининг уч йиллик миссиясини якунлаган ва унинг ўрнини Жонатан Ҳеник эгаллаган.
Собиқ элчи Розенблюм эса АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси сифатида фаолиятини давом эттириши маълум қилинган.
Изоҳ (0)