Фарғона вилояти Қўштепа туманида автомашина олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 25 октябрь куни С.Ж. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда Қўштепа тумани Ғиштмон маҳалласи ҳудудида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган С.О.га тегишли Damas автомашинасини олиб қочган.Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган.
Жиноят кодексининг нормаларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)