Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Сурхон» давлат қўриқхонасида доимий муҳофазага олинган какликлар қўриқхона фотоқопқонлари объективига муҳрланди. Бу ҳақда Экоқўмита ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, какликлар жуда ҳушёр ва тоғларда ҳам яшашга яхши мослашган. Улар, асосан, май ойининг иккинчи ярмидан бошлаб тухум қўя бошлайди, уясини тошлар, буталар, ўтлар остига қуради. Жўжаси тухумдан 20 кунда чиқади ва шу куниёқ онасига эргашиб юра олади. Ўсимликларнинг куртаги, барглари, дон ва уруғлари, ҳашаротлар, уларнинг личинкалари билан озиқланади.

Ушбу тасвирда учишни яхши ўрганиб, катта какликлар ёнига қўшилган бу йилги жўжаларни кўриш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Лионель Месси “Барселона”га ўтиш учун “Ал-Ҳилол” ва “Интер Майами”дан ёрдам сўради
Маҳаллий
Наманганда кутубхона қуриш учун ажратилган ерни 35 минг долларга сотишга уринган депутат қўлга олинди 
Дунё
Медведев “душманга паст баҳо бермасликка” чақирди