Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой коронавируснинг янги тўлқини туфайли мамлакатнинг марказий ва шимоли-ғарбий қисмларидаги шаҳарларни карантинга ёпмоқда. Коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун Ухандан тортиб Синангача бўлган ҳудудларда туманларни тўсиб қўймоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Хитой хабар беришича, 25 октябрдан буён мамлакат ҳудудида COVID-19 га чалиниш бўйича мингдан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилмоқда. Бу 2022 йил бошида Шанхайда кунига ўн минглаб беморлар аниқлангани билан қиёслаганда арзимас кўрсаткич бўлиши мумкин. Ўшанда шаҳар тўлиқ ёпилганди. Бироқ бу бутун мамлакат бўйлаб кўпроқ чекловлар киритилиши учун етарлидир.

2019 йилда коронавирус биринчи марта қайд этилган жойда — кўп миллионли аҳолига эга Ухань шаҳрида шу ҳафта COVID-19 билан касалланиш бўйича 20—25 та янги ҳолатлар ҳақида хабар берилди. Сўнгги 14 кунда шаҳарда 240 киши касалланган. Бироқ маҳаллий ҳукумат битта тумандаги 800 мингдан ортиқ одамга 30 октябрга қадар уйда қолишни буюрди.

Ижтимоий тармоқлардаги суратлар ва хабарларга кўра, Уханнинг баъзи қисмларида чўчқа гўштини сотиш ҳам тақиқланган. Бу маъмурлар коронавирус ҳолатларидан бири маҳаллий чўчқа гўшти етказиб бериш занжири билан боғлиқлигини маълум қилганидан кейин юз берган.

Гуанчжоу шаҳрида 27 октябрь куни янада кўпроқ кўчалар ва даҳалар ёпиб қўйилди, одамларга ўз уйларида қолиш буюрилди.

Айни вақтда Сининда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаслиги ва энг зарур товарлар нархи ошиши кузатилмоқда. Бу эса октябрда бўлиб ўтган бир ҳафталик байрамдан кейин мева-сабзавот дўконларининг баъзилари карантинга ёпилгани билан боғлиқ.

Хитойда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари жаҳон стандартлари бўйича камроқ бўлиб қолаётган бўлса-да, унинг қаттиққўл сиёсати иқтисодиётга ва молиявий бозорларга таъсир ўтказмоқда.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 13 фоизга камайганини маълум қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда