Италиянинг Милан шаҳридаги Ассаго савдо марказида пичоқ билан қуролланган 46 ёшли эркак ташриф буюрувчилар ва марказ ходимларига ҳужум қилди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ANSA агентлиги.
Нашрнинг ёзишича, ҳужумчи савдо марказига келиб, витринадаги совуқ қуролни олган ва кутилмаганда одамларга зарба бера бошлаган.
Ҳужумчи жами беш кишини жароҳатлаган, улардан бири вафот этган. Қайд этилишича, қурбон марказ ходими бўлган. Уч нафар ярадорнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, улар шифохонада.
Полиция ҳужумчини қўлга олди. Маълум бўлишича, эркак узоқ вақт давомида депрессиядан даволаниб келган.
Изоҳ (0)