Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рамзан Қодиров Telegram’да Херсон вилоятидаги чечен бўлинмаларидан бирининг 23 жангчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Яна 58 киши яраланган, дейди Чеченистон раҳбари. Унинг сўзларига кўра, ўша жангда 70 нафар Украина аскарлари ҳам ҳалок бўлган.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Қодиров Чеченистон расмийлари ҳалок бўлган аскарларнинг яқинларига барча зарур ёрдамни, жумладан, уларнинг оилалари учун муқаддас Маккага зиёратни ташкил этишига ваъда берди. Қодиров «ҳар бир аскарнинг дафн маросими учун 1 миллион рубль ажратамиз, яна 12 миллиони давлат томонидан оилага тўланади, ярадорлар эса уч миллион олади», деб ёзган.

25 октябрь куни Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий округи раҳбари Сергей Хлан Украина Қуролли кучларининг чеченлар базасига уюштирган ҳужуми оқибатида 40 дан ортиқ чечен ҳалок бўлгани ва икки юзга яқини яралангани ҳақида маълум қилганди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби эса ўзининг кечки ҳисоботида Херсон вилоятининг Каирй қишлоғидаги мактабга зарба берилгани ва оқибатида «30 га яқин одам» ҳалок бўлганини таъкидлаган. Қодировнинг 27 октябрь куни чоп этилган постига қадар Россия томони чеченистонлик жангчиларнинг Херсон вилоятида ҳалок бўлгани ҳақида бирор изоҳ бермади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Алла Пугачёва, Елена Зеленская ва эронлик намойишчилар BBC’нинг энг нуфузли аёллар рўйхатига кирди
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...