Хитой ҳукумати Россияни ривожланиш стратегияси мақсадларига эришишда қўллаб-қувватлаш ниятида. Бу ҳақда пайшанба куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқотида маълум қилди, деб хабар қилади «РБК».
«Хитой томони Президент Путин бошчилигидаги Россияни қийинчиликларни енгиб ўтиш, тўсиқларни бартараф этиш ва стратегик ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда ҳамда Россиянинг халқаро майдонда куч сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлашда қатъий қўллаб-қувватлайди», — дейилади Хитой ТИВ хабарида.
Ван Йи Хитой ва Россиянинг ўз тараққиёти ва тикланиши учун қонуний ҳуқуқи борлигини ҳамда бу мамлакатларга аралашишга ҳар қандай уриниш муваффақиятга эришмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)