Бизнесмен Илон Маск Twitter реклама берувчиларига мурожаатида микроблоглар хизматини сотиб олишга қарор қилгани сабабларини тушунтирди, деб ёзади Meduza.
Илон Маск ўз твитида битимга рози бўлиш сабаблари «кўпроқ пул топиш учун» эмаслигини айтди
«Мен буни ўзим севган инсониятга ёрдам бериш учун қилдим», — деб ёзган Маск. Унинг қўшимча қилишича, «барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, мақсадга эриша олмаслик бу — реал эҳтимолдир».
«Цивилизация келажаги учун кенг кўламли қарашлар муҳокама қилиниши мумкин бўлган умумий рақамли майдонга эга бўлиш муҳим», — деб ёзган Маск.
Тадбиркорнинг яна ишонтиришича, Twitter рухсат талаб этадиган ҳудуд эмас, балки ҳар ким ўзи хоҳлаган нарсани, масалан, ёш ва тажрибага эътибор қаратган ҳолда фильм ёки видеоўйинларни танлашда топа оладиган дўстона ва меҳмондўст платформа бўлади.
Рекламачиларга мурожаат қилар экан, Маск тўғри реклама кўнгилни кўтариши, завқлантириши ва хабардор қилиши мумкин, фақат у айнан керакли сегментдаги фойдаланувчиларга кўрсатилиши зарур.
Изоҳ (0)